Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 33

11 сентябрь 2017,   кўрилган: 909

Томди тиббиёти: кеча ва бугунЭнг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида турибмиз. Бундай дамларда ортга боқиб, кечаги ва бугунги кунимизни қиёслаш имконига эгамиз. Дарҳақиқат, биз кеча ким эдик, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни кўзлаб турибмиз? Эътибор беринга: Ўзбекистон БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида жаҳонда 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида биринчи ўринни, Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой эгаллади.
Албатта, собиқ тузум даврида ҳатто “рўйхатларда номи йўқ” юрт бугун энг нуфузли дунё рейтингларида “манаман” деган давлатлардан ҳам энг олдинги ўринларидан бирида турса, аҳоли саломатлиги давлат сиёсати даражасида эътиборда бўлса, бу ҳар қандай кишига шараф ва ғурур бағишлайди-да!
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги бугунги аҳволга назар солсак, соҳага қанча меҳнат ҳамда маблағ сарфлангани аён бўлади. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси вилоятимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Буни Томди туман тиббиёт бирлашмаси мисолида кўриш мумкин.
Томди тумани вилоят марказидан 230 километр узоқликда жойлашганлигини инобатга олсак, аҳоли саломатлигини таъминлашга масъул бўлган тиббиёт ходимларидан жуда катта масъулиятни талаб этади. Қизилқум чўлида жойлашган бу ҳудудда аҳоли яшаш манзиллари тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, тиббий хизмат кўрсатиш доираси 450 километрни ташкил этади. ҚВПдан филиалгача бўлган масофа 200 километр, ундан чўпон уйларигача 20-100 километрни ташкил этганининг ўзиёқ соҳа ходимларидан жуда катта фидойиликни талаб этади. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
11 сентябрь 2017,   кўрилган: 874

Болалар саломатлиги — доимий эътибордаЁш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, айниқса, уларнинг соғлиги учун қайғуриш давлатимиз эътиборидаги асосий масалалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мунтазам тарзда ўтказиб келинаётган тиббий-ижтимоий тадбирлар кўламининг кенгайиб бораётганлиги, бу албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ юқори малакали болалар педиатри, невропатологи, неанетологи ҳамда гастроэнтерологлари вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Кармана туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, болаларни кўриклардан ўтказишди, консултатив ташхислаш ва даволаш ишларини амалга оширишди. Касаллиги мураккаб бўлган болаларга марказ шароитида даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Лаборатория хизмати бўйича ташриф буюрган малакали мутахассилар эса тиббий буюмларнинг ишлаш мониторинги бўйича муҳим тавсилар беришди.
– Қизим Зухро Ражабова ўта кам вазн 750 гарамм вазнда туғилганди. Ҳозирда бир ойлик. Унинг соғлигини ўйлаб жуда зерикардим. Пойтахтдан келган мутахасислар фарзандимни кўрикдан ўтказиб муҳим тавсиялар беришди. Айниқа соғлиқни сақлаш вазрлиги бош неонетологи, профессор Камола Солиховадан жуда муҳим тавсиялар ва маслаҳатларни олиб, кунглим анча таскин топди. Бу каби эътибордан жуда мамнунман, – дейди Ирода Абдиева.
Кўрик давомида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош педиатри Дилором Аҳмедова бошчилигида оилалар билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, оналар саломатлигига ҳамда болалар парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, даврга қараб болаларни тўғри овқатлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш борасида тавсиялар берилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
08 сентябрь 2017,   кўрилган: 987

Янги раҳбарлар тайинландиПрезидентимиз томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаш ва малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ходимлари билан бўлган учрашувларда, видеоселектр йиғилишларида алоҳида кўрсатмалар берилди, бир қатор қарорлар қабул қилинди. Ана шундан келиб чиқиб, Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, республика ҳудудларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш ва сифатини ошириш масалалари тўғрисида”ги мажлиси баёномасига асосан республикамиз тиббиёт муассасаларида ишлаш учун ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари клиникалари, олий тиббиёт таълим муассасаларидан 136 нафар мутахассис жойларга юборилди. Жумладан вилоятимизга ҳам 11 нафар мутахассис иш бошлади.
Шу йил 5 сентябрь куни марказдан келган мутахассисларни ўзлари тайинланган вилоят тиббиёт муассасалари ва ходимларибилан танишув тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Солиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Барот Нормуродов иштирок этди. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 сентябрь 2017,   кўрилган: 991

Тўғри  овқатланиш  саломатлик омилиОвқатланиш ва овқатлар бу тирикликни, ҳаётни таъминловчи энг асосий талаб. Чунки ҳар қандай жонзот танасидаги ҳаётий жараёнлар – тириклик, ҳаракат, ўсиб-улғайиш ва ниҳоят, саломатлигининг даражаси овқатликлар ҳамда овқатланиш ҳисобига бўлади. Инсон аввало организми ва саломатлиги учун зарур бўлган қандай овқатлардан истеъмол қилиш кераклигини билиши керак. “Кўп овқат еган киши овқатни эмас, овқат уни ейди” деган мақолда чуқур маъно бор.
Истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари инсоннинг жинси, ёши ва унинг иш фаолиятига, ҳамда йил фаслига мос бўлиши лозим. Агар бир суткада уч маҳал овқатлансак, нонушта умумий овқатланиш миқдорининг 25-30 фоизини, тушлик 40-50 фоизини ва кечки овқат эса қолган фоизини ташкил этиши керак. Ўз саломатлигини ўйлайдиганлар тўғри овқатланиш маданиятини ўзлаштирган бўлишлари, яъни оқсил, ёғ, углевод, витамин, минерал моддалар ва сувнинг организм учун аҳамиятини билишлари зарур.
Биз оқсилларсиз яшай олмаймиз, чунки улар ҳужайраларнинг асосини ташкил этади. Организмнинг оқсил моддаларга бўлган эҳтиёжини асосан гўшт, балиқ, тухум, сут, дукаклилар – ловия, мош ҳисобига қондирилади. Овқат рационидаги оқсилнинг 60 фоизи ҳайвон оқсиллари ҳисобига қондирилиши керак. Оқсил моддаларнинг етишмаслиги жиддий касалликларга олиб келади.
Ёғ маҳсулотлари организм учун қувват манбаи бўлиб ҳисобланади. Улар 2 хил бўлади: ҳайвон ёғлари, ўсимлик ёғлари. Ўсимлик ёғлари таркибида холестерин бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестрин моддаси бўлади. Углеводлар энергиянинг асосий манбаи. Углеводга бўлган талаб қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари – ун, ёрма, картошка ҳисобига қопланади. Одам овқатида углевод етишмаса, жисмоний ва ақлий меҳнат қобилияти пасаяди, қонда чала оксидланган моддалар тўпланади. Ортиқча углевод ёғга айланади. Озиқ-овқат рационида витаминларнинг бўлиши жуда зарур. Улар нормал ҳаёт фаолиятини таъминлайди, организмда етишмаса ёки ортиқча бўлса, ферментлар тизими ва моддалар алмашуви бузилади. Витаминлар қаторида минерал тузлар, микроэлементларнинг ҳам аҳамияти катта. Минерал тузлар тўқима, тўқима суюқлиги, қон, плазма ва суякларнинг таркибий қисмини ташкил этади. Сув инсон организмининг 70 фоизини ташкил этади. Организмнинг ҳаёт кечиришида, физиологик жараёнларнинг муътадил кечишида сув ҳал қилилувчи роль ўйнайди. Сувсиз овқат ҳазм қилиш ҳам, ҳужайралардаги моддалар алмашинуви ҳам бўлмайди. Шу боисдан организм учун зарур миқдорда сувнинг истеъмол қилиниши инсон саломатлигини сақлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Тўғри овқатланиш инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда касалликларни олдини олишда ёрдам берадиган асосий омилдир!
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
07 сентябрь 2017,   кўрилган: 788

Мукофот муборакЎзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан Президентимизнинг Фармонига мувофиқ Ватанимиз мустақиллигини мустаҳамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ёшларни истиқлол ғояларига садоқат, она юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш ҳамда ҳалол хизмати ва илмий фаолияти, жамоат ишларидаги фаол ишгироки билан эл-улуснинг ҳурматига сазовор бўлган юртдошларимиз давлатимиз юксак мукофотлари билан тақдирланди. Ана шундай мукофотланганлар орасида вилоятимиз тиббиёт ходимлари борлиги дилларда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди. Жумладан: “Дўстлик” ордени билан – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали шифокор-травматологи Акбар Сайпиев, “Шуҳрат” медали билан – вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неонотолог шифокори Нормуҳаммад Алхамов тақдирланишди. Давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган тиббиёт ходимларини самимий муборакбод этамиз.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 сентябрь 2017,   кўрилган: 1071

Грипп касаллигини оёқда ўтказманг, унинг асоратлари ҳаёт учун хавфлиГрипп – энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди. Бу хасталик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан куз ва қиш ойларида кузатилади. Касаллик кўрсаткичларининг мавсумий кўтарилиши йилнинг ноябрь-март ойларига тўғри келади.
Ушбу вируснинг А, В ва С турлари мавжуд. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади. Вирус атрофдаги соғлом одамларга асосан ҳаво-томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, гаплашганда тез юқади. Бу дарднинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар, бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади ва у тўсатдан, ўткир бошланади.

Эмлашдан олдин барча эмланувчилар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Тиббиёт ходими томонидан рухсат берилгандагина эмланиш керак.

Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил бўлади. Айниқса, заиф, яъни иммун тизими паст бўлган болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклар билан оғриганларда беморлик тез ривожланади ва оғир кечади.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
25 август 2017,   кўрилган: 797

Элимиз саломатлиги йўлидаХалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастуридаги вазифаларни сидқидилдан бажариш, аҳоли саломатлигини назорат қилиш мақсадида вилоят сил касалликлари диспансири жамоаси 6 августдан 17 августгача вилоятимизнинг чўл ҳудудлари қисмига кирувчи Томди туманига ташриф буюрдилар. Рентгенологлар ўн бир кун мобайнида 574 нафар фуқарони флюрографик текширувдан ўтказишди. Таҳлилларга кўра 42 нафар фуқарода сурункали обструктивли ўпка касаллиги, 46 нафарида юрак патологияси касаллиги борлиги аниқланди.
– Биз уларга аниқланган касалликлар бўйича даволанишлари ва тиббий маслаҳатлар олишлари учун йўлланмалар бердик. Шунингдек, фаол сил касаллиги топилмади. Нофаол сил касаллиги яъни даволаниб тузалган беморлар 20 нафарни ташкил этди. Лабарантлар Шерали Чўлиев ва Бахтиёр Улуғовлар назоратга келган ҳар бир фуқаро билан самимий мулоқотда бўлдилар. Халқимизни рози қилиш мақсадида бор билим ва кучимизни элимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қаратамиз,– дейди вилоят рентгенология бўлими бошлиғи Қаҳрамон Қучқоров.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 август 2017,   кўрилган: 858

Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирландиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида”ги фармони билан мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик тантаналари арафасида тиббиёт соҳасининг бир гуруҳ етакчи олимлари тақдирланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Биринчи даражали Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Флора Иноятова, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Дилором Аҳмедова, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази профессори, ТошПТИ кафедра мудири ва тиббиёт фанлари доктори Шавкат Амоновлар борлиги тиббиёт соҳасининг яна бир ютуғи бўлди.
Марказ олимларига ушбу юксак даражадаги мукофот “Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси” амалий тадқиқоти учун берилди. Президентнинг мазкур эътирофи муассасанинг бу борада олиб бораётган изланишларига берилган юқори баҳонинг ёрқин ифодаси бўлди.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шарт-шароитлар бугунги кун талабига тўла мос келади. Марказ қошида 40 ўринга мўлжалланган махсус “Туғма ва орттирилган ЛОР аъзолари касалликлари” янги бўлими ишга туширилди, у замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди ҳамда маҳаллий ёш шифокорлар Россия, Австрия, Франция, Россия, Польша, Словакия, Италия, Украина каби давлатларнинг етакчи клиникаларида таҳсил олиб қайтишди. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 август 2017,   кўрилган: 818

Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1 сентябрь куни нишонланадиЎзбекистонда 1 сентябрь — Қурбон Ҳайити нишонланадиган кун дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 24 август куни имзолади. Қарор матни президент матбуот хизмати томонидан келтирилган.

«Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш максадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилади ҳужжатда.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 август 2017,   кўрилган: 813

Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқладиЎзбекистон ҳукумати 2017 йилги мавсумда балоғат ёшига етмаган ёшларни, шунингдек, Соғлиқни сақлаш соҳаси ва таълим соҳаси ходимларини пахта теримига жалб этишни тақиқлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, 15 август куни вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов АҚШнинг халқаро муносабатлари бўйича Сенат қўмитаси делегацияси билан учрашув вақтида Вазирлар Маҳкамаси 8 август куни шу ҳақда қарор қабул қилгани ҳақида маълум қилган.

Эркин Муҳитдинов умуммиллий ахборот кампанияси шарофати билан жамоатчилик эндиликда тақиқланган меҳнат муносабатлари амалиётлари тўғрисида яхшироқ хабардор қилинмоқда.

Учрашувда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, Ўзбекистонда одам савдоси профилактикаси бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги қайта ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда пахта терими мавсуми сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади. Қайд этиш керакки, олдинги йилларда ўқувчилар, ўқитувчилар ва шифокорлар пахта теримига жалб этиб келинган.

Бироз аввалроқ янги пахта мавсумида иш ҳақлари кўтарилиши ва вақтида берилиши ҳақида хабар берилганди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :