Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 41

07 декабрь 2016,   кўрилган: 1075

Истиқлол шарофатиИстиқлол шарофати билан тиббиёт соҳасида аҳоли соғлигини яхшилаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини янада юксалтириш, соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада янги замонавий ҚВПлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳолига қулай бундай тиббиёт масканлари "Саломатлик-1, 2, 3" лойиҳалари асосида зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Конимех туман тиббиёт бирлашмаси юз ўринга мўлжалланган бўлиб, бир нечта бўлимлардан ташкил топган. Яқинда бу ерга "Саломатлик-3" лойиҳасига кўра, иккита стоматология аппарати келтирилди. Тиббий жиҳознинг бири "Боймурод" ҚВПга топши­рилди. Яна бири эса кўп тар моқли поликлиникага ўрнатилди. Янги стоматология аппара­тининг келтирилиши аҳолига енгиллик бўлди. Бундан ташқари, УТТга зарурат сезганда, туман аҳолиси шаҳарга боришларига ҳожат қолмади. Тиббиёт бирлашмасининг диагностика бўлими мазкур аппарат билан таъминланди.

Туманда 11 та ҚВП мавжуд бўлиб, уларнинг олтитаси марказдан олисда, чўл ҳудудида жойлашган. "Караката" ҚВПда жорий йил инвестиция дастури асосида 50 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари якунланди. Узоқ-яқин манзилда бўлмасин, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бош мақ садимиз саналади. Бу Конституциямизда ҳам белгилаб қўйилган. Шунга кўра, йилига икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилган. Ҳо зиргача рўйхатдаги аҳо лининг 18516 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Яқин кунларда чўл ҳудудидагиларни кўрикдан ўтказиш ишларини режалаштирилди.

Оналик ва болалик муҳо фазаси ҳам доимий назоратда. 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 9055 нафар боланинг 9053 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 3325 на фарининг 2925 нафари соғломлаштирилди. Туманда 8278 нафар фертил ёшидаги хотин-қиз, 339 нафар ҳомиладор аёл бор. Улар билан саломатликка оид давра суҳбатлари, тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ ва болалар бўлими 5 миллион сўмдан ортиқ маблағдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
02 ноябрь 2016,   кўрилган: 1999

Янги йилдан дори-дармон воситаларининг нархлари чеклаб қўйиладиЎзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.Мамлакатимиз раҳбарияти фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, самараси юқори ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 октябрь 2016,   кўрилган: 1275

Доривор гиёҳлар аслида қандай қўлланади?Доривор ўтларнинг албатта янги тайёрланганларини ишлатинг. Хом ашё ўз фойдали хусусиятларини сақлаши учун у 12 ой (барглар, гуллар, пояси) ёки 3 йилдан (илдизлари) узоқ вақт ушланмаслиги лозим. Ўсимликларни матодан тикилган қопчалар, шиша идишлар ёки қоғоз пакетчаларда сақлаш зарур.

2. Доривор ўсимликлардан дамлама тайёрлаётганда, ундаги йўриқномага албатта қаранг. Уни кўп қилиб, ёки чамалаб солиш ярамайди. Шундагина бу дамламаларнинг шифобахш таъсирини сезасиз. Илк бор ичаётган дамламани иложи борича бошланишига кам миқдорда татиб кўринг, организмнинг унга бўлган таъсирини кузатинг. Агар ҳаммаси яхши бўлса, кейин дозани белгиланган даражагача кўтариш мумкин.

3. Фиточой ва турли гиёҳли дамламалар ҳам дори бўлиб, уларни шунчаки чанқаганда ичиладиган суюқлик деб қабул қилмаслик даркор. Шу боис кун давомида унинг бир стакандан ошиғини ичиш кўплик қилади. Дарвоқе, гиёҳларни бир ойдан кейин алмаштирган маъқул, акс ҳолда организм унга кўникиб, фойдали таъсири ҳам камаяди.

4. Гиёҳнинг фойдали жиҳатлари камаймаслигининг энг мақбул йўли бу – қайноқ сув ўрнига сал иссиқроғини солишдир. У бир-икки соат тургач, фойдали ичимлик тайёр бўлади.

Қадимги табиблар ўсимликлар, гиёҳлар ёрдами билан даволаб бўлмайдиган касалликнинг ўзи йўқ, деб ҳисоблашган. Дарҳақиқат, гиёҳлар жуда шифобахшдир. Бироқ агар сиз уни тайёрлаш, истеъмол қилиш, сақлашда керакли шартларга амал қилсангизгина бундан бирон наф бўлади. Акс ҳолда… Лекин ундан ҳам олдин, сиз албатта шифокор билан маслаҳатлашиб олганингиз маъқул.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
17 октябрь 2016,   кўрилган: 1236

Ўзбекистон саломатлик рейтингида МДҲ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади“The Lancet” тиббиёт журнали томонидан саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича 188 мамлакат ўртасида 55-ўринни эгаллади. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткич саналади, – деб хабар бермоқда “Жаҳон” АА.
Исландия, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия юқори натижага лойиқ кўрилган дастлабки кучли бешлик давлатларидир. МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан кейин Туркманистон (60-ўрин), Озарбайжон (75), Молдова (80), Қозоғистон (85), Арманистон (86), Тожикистон (99), Қирғизистон (113), Украина (118), Россия (119) ва Беларусь (120) ўриндан жой олган. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 октябрь 2016,   кўрилган: 1290

Дўлананинг 10 шифобахш хусусиятиДўлана меваларининг таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ, флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар каби моддалар мавжуд. Ўзбекистон шароитида ўсадиган дўлананинг баъзи турларида В1, В2, РР, С, Е витаминлари борлиги аниқланган.

Дўлананинг бир ҳовучи истеъмол этилса, нафақат кишини кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, балки унга яхши кайфият, бардамлик ва қувват ҳам ҳадя этади. Шу боисдан бўлса керак, дўланани лотин тилида "гратас" (кучли) деб атайдилар.
20 грамм дўлананинг мевасидан олиниб, 200 мл қайноқ сувга солинади (қопқоқли эмал кастрюлга) ва паст оловда 15 дақиқа қайнатиб, совугач, сузилади. Қайнатмадан 50-100 грамм асабийлашганда, қон босими кўтарилганда ва юрак атрофида оғриқ пайдо бўлган ҳолатларда ичилади.
Икки ош қошиқ қуритиб майдаланган дўлана гулини эмал кастрюлкага солиб, устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Совигач, сузиб олинади ва кунига 3 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади.
Дўлана мевасидан хонаки қиём тайёрлаш учун 25 грамм дўлана меваси устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, қуюлгунча қайнатилади. ҳосил бўлган қиёмсимон моддадан кунига уч маҳал овқатдан сўнг 40 томчидан ичилади.
Шакарли дўлана қайнатмаси иссиқдан ҳосил бўлган бош оғриғини даволашда яхши фойда беради.
Дўлана меъёрида ейилса, қон қусиш, ичдан қон кетиш ҳамда қайт қилишни тўхтатади, белни бақувват қилади, оёқдаги оғриқни олади.
Дўланани оч қоринга истеъмол қилмаслик керак, чунки у ичакни қисиб (спазм) қайт қилдиради.
Дўлана истеъмол қилгандан кейин устидан совуқ сув ичиш мумкин эмас, акс ҳолда у ошқозон-ичак санчиғи (колит)га сабаб бўлишини унутманг.
Дўланани ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарарли бўлиб, ошқозон-ичакни заифлаштириб, колит, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.
Дўланадан тайёрланган қайнатма, дамлама, қиём, препаратлари билан фақат шифокор маслаҳати ва назорати остида даволаниш лозим.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
04 октябрь 2016,   кўрилган: 1144

Биринчи навбатда маҳаллий дориларни таклиф этингСоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2118-2, 2016 йил 23 сентябрь) билан Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Энг аввало, Низомнинг номидаги ва бутун матни бўйича “дорихона муассасалари” деган сўзлар “дорихоналар” деган сўз билан алмаштирилди.
Аниқлаштирилишича, даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.
Илгари ҳужжатда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини тайинлашга, шунингдек сифатсиз дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллашга тақиқ ўрнатилганди.
Белгиланишича, эндиликда даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.
Шунингдек аҳолига дори воситаларини рецепт асосида беришда дорихоналарга биринчи навбатда, маҳаллий дори воситаларини таклиф этиш тавсия этилди.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ 2016 йил 26 декабрда кучга киради.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 сентябрь 2016,   кўрилган: 1050

Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқ   рейтингида 55-Ўринни эгалладиЎзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича мамлакатлар рейтингида 55-ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Lancet тиббиёт журналида тузиб чиқилган индексга асосланиб, “Uz24” хабар бермоқда.

Рейтингга асос сифатида 33 кўрсаткич олинди, уларнинг ҳар бири 0–100 балл орасида баҳоланди. Критерийлар орасида — ортиқча вазн, алкоголь ва тамаки истеъмоли даражаси, болалар ва чақалоқлар ўлими, ЙТҲдаги ўлимлар, ОИВнинг тарқалганлик кўлами, туберкулёз ва гепатит В юқтириш кўрсаткичлари, ўз жонига қасд қилишлар миқдори.

Бундан ташқари, экспертлар зўравонлик ва уруш ҳаракатлари оқибатидаги ўлимлар даражасини баҳолади. Ҳар бир критерий мамлакатларда 1990–2015 йилларда ҳукм сурган вазият бўйича кўриб чиқилди.

Биринчи ўринни Исландия эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия кирди.

Охирги учта ўринга Жанубий Судан, Сомали ва Марказий Африка Республикаси қўйилди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 188 мамлакат ичида 55-ўринни эгаллади. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари қайд қилган натижалар: Туркманистон — 60-ўрин, Қозоғистон — 85-ўрин, Тожикистон — 99-ўрин, Қирғизистон — 113-ўрин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 сентябрь 2016,   кўрилган: 1447

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларининг олиб борилиши ҳақида маълумотЎзбекистонда ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари устивор вазифалардан бири ҳисобланиб, у давлат томонидан молиялаштирилади ва мувофиқлаштирилиб борилади. Ўтган давр мобайнида ОИВ инфекцияси тарқалиши ва унинг асоратларига қарши кураш борасида салмоқли ютуқларга эришилди.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш борасидаги қатор давлат дастурларини амалга ошириш мақсадида Республика ОИТСга қарши кураш маркази томонидан аҳолининг турли қатламлари, хусусан ёшлар орасида бир қанча тадбирлар ўтказилмоқда.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 сентябрь 2016,   кўрилган: 1230

19−23 сентябрь кунлари ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.19−23сентябрь кунлари Ўзбекистонда муайян форматдаги бир қатор махсус тадбирларни қамраб олган ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳафталик доирасида асосий эътибор «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантиришга қаратилади.

АКТ ҳафталиги 20 сентябрь куни Ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ICT SUMMIT 2016 саммити билан очилади. Унда жорий йилдаги IT-соҳаси ривожи якунлари ўтказилиб, жабҳа олдида турган стратегик вазифаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Анъанавий халқаро ICTEXPO 2016 АКТ кўргазмаси 21−23 сентябрь кунлари бир вақтнинг ўзида Тошкент (21−23 сентябрь) ҳамда Наманган (21−22 сентябрь) шаҳарларида ташкил этилади. Пойтахтдаги «Ўзкўргазмасавдо маркази» мажмуига 30 минг кишининг ташрифи кутилмоқда.

Internet Forum 2016 (21−22 сентябрь)да миллий ва халқаро интернет маҳсулотлари ҳамда ишланмалари ҳолати муҳокама қилинади. Форум доирасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётга бағишланган конференциялар, шунингдек, «Стартап-конференция» ташкил этилади.

АКТ ҳафталиги доирасида Халқаро электралоқа иттифоқи семинари, Best Soft Challenge дастурчилар танлови, ахборот хавфсизлиги соҳасида биринчи Cyber Security Challenge Uzbekistan мусобақаси ва Intellect2All IT-лойиҳалар республика беллашуви ғолибларини тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамда ICTNEWS Conferences ICTWEEK Uzbekistan 2016 ташкилотчилари ҳисобланади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида бўлиб ўтади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 август 2016,   кўрилган: 1113

13 нафар бола германияда даволаниб қайтди“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига мувофиқ болаларни мамлакатимиз ва хорижий клиникалар ҳамда тиббиёт марказларида соғломлаштиришга кўмаклашиш бўйича тиббиёт дастурларини амалга оширмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти кўмагида Германияга юборилган 13 бола даволаниб юртимизга қайтди.

Таъкидлаш керакки, фонднинг “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлиги самарасида 2002-2016 йилларда 320 дан зиёд ўзбекистонлик болага Германия клиникаларида зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. 2016 йилда “Текис оёқлар” лойиҳаси доирасида туғма ортопед хасталиклари билан касалланган 15 ёшгача бўлган 128 бола операция қилинди.

Ўз саломатлигини тиклаб юртимизга қайтиб келган болалар орасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Малика Ғолибова ҳам бор. У тўрт ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли жиддий куйган. Пойтахтимиз клиникаларида тери кўчириш бўйича бир неча бор операция қилинди. Йил давомида Германия клиникалари шифокорлари ҳам қизчани соғломлаштиришга ёрдам берди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :