Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 40

06 февраль 2017,   кўрилган: 1092

Янги қонунлар ўрганилдиНавоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида “Қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари” мавзуида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов олиб борган тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, депутатлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари иштирок этди.
Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов сўзга чиқиб, қатнашчиларни “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирди. Қонунга фармакологик ёки дори воситаларини ишлаб чиқариш, ушбу воситаларни клиник тадқиқотлардан ўтказиш бўйича алоҳида моддалар киритилганлигини қайд этди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш, ушбу маҳсулотларни юртимизга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан боғлиқ янгиликлар жорий этилганлиги хусусида маълумотлар берилди. Бундан мақсад дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
02 февраль 2017,   кўрилган: 1078

Ноёб сканерОзиқ-овқат маҳсулотларининг таркибини аниқловчи сканер яратилди.
Қурилма нафақат маҳсулот нимадан таркиб топганини аниқлашга, балки унда қандай миқдорда витаминлар борлиги ва уни қандай узоқ вақт сақлаш мумкинлигини аниқлай олади. Шунингдек, янги қурилма исталган нон маҳсулотида глютен (оқсил) миқдорини аниқлашга имкон беради.
Маҳсулот аниқланиши ва унинг кўрсаткичлари таҳлили икки босқичда ўтади. Аввал қурилма олинган маълумотни ўзидаги билан таққослайди, сўнгра маҳсулот сиртини унинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш учун ўрганади.
“SciO” деб номланган янги қурилмани яратишда унинг ихтирочилари озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда баъзи чеклашларга эга одамларга ёрдам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Мисол учун қурилма қандли диабет касаллиги бор одамларга жуда асқотади. Унинг ёрдамида ортиқча ҳаракатларсиз егуликнинг аниқ таркиби, ундаги қанд миқдори ва бошқа моддаларни аниқлаш мумкин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 январь 2017,   кўрилган: 977

Тошкент халқаро аэропорти ва Республиканинг бир қатор объектларига Ислом Каримов номи бериладиЎзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини абадийлаштириш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мамлакатимиз фуқароларидан кўплаб таклифлар тушмоқда.

Халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

2016 йил октябрь ойида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилгани;

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжидга “Ислом ота жоме масжиди” деб ном берилгани;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрда “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов) Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш чора-тадбирлари режасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқсин.

Шу муносабат билан қуйидаги вазифалар топширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этиш;

тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари биргаликда: Биринчи Президентимиз кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида (Ўзбекистон кўчаси, 45) Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш; Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейини ташкил этиш;

қуйидаги муассаса ва объектларга:

Тошкент давлат техника университетига;

Асака шаҳридаги автомобиль заводига;

Фарғона шаҳридаги Санъат саройига;

Тошкент халқаро аэропортига;


Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номини бериш;

ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрь кунини Хотира куни сифатида ёд этиш. Ушбу саналар муносабати билан оммавий ахборот воситаларида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятини кенг ёритиш;

олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини жорий этиш;

Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш;

Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш.

3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ тадбирлар кенг ёритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти: Ш.Мирзиёев
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 январь 2017,   кўрилган: 1118

Дори-дармон нархи қанчага арзонлашди?2016 йилнинг 31 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Хўш, ушбу қарор амалиётга қандай жорий этилмоқда? Кўзда тутилган вазифалар кўнгилдагидек амалга оширилмоқдами? Энг муҳими, аҳоли учун, халқ учун қандай қулайлик яратилди?
Ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло ЖАЛИЛОВга мурожаат қилдик: ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 январь 2017,   кўрилган: 1000

Ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонун кучга кирдиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида"ги қонунни имзолади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда имзоланиб, 12 октябрда Сенат тасдиғидан ўтган ҳужжат 27 декабрдан кучга кирди.
Мазкур қонун моҳияти аҳолининг ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг умумий талаблари ва асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, ушбу соҳада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий ҳимоя соҳаси тизимидаги асосий тушунчаларни белгилашга қаратилган.
Қонун «ижтимоий хизматлар» тушунчасини «хизматлар эҳтиёжманд шахсларга ёрдам кўрсатиш, уларга бошқа фуқаролар билан бир қаторда жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларини яратиш ва (ёки) уларнинг одатий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш бўйича комплекс ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимий, тиббий, реабилитацион ва бошқа чоралар» сифатида англашни белгилайди.
Ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар; I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; ҳаракатлана олмайдиган ёки ҳаракатланиши чекланган фуқаролар; ижтимоий аҳамиятга молик касаллик билан оғриган шахслар, етим болалар ва ота-она қаромоғисиз қолган болалар аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига киритилган.
Қонунийлик, инсон ҳуқуқларига риоя этиш, инсонпарварлик, оммабоплик, профилактик, манзилли йўналганлик ва индивидуаль ёндашув ҳамда кўнгиллилик ижтимоий хизматларнинг асосий тамойиллари этиб белгиланган.
Ижтимоий хизматлар ижтимоий ҳамроҳлик қилиш ва консультатив ёрдам, уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар, кундузги ва (ёки) қисқа муддатда бўлишга мўлжалланган муассасалар ҳамда интернат муассасаларида ижтимоий хизматлар шаклида тақдим этилади.
Ижтимоий хизматлар шу каби хизматларга эҳтиёжманд шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳаётий ҳолатини баҳолаш, индивидуаль дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (зарурат туғилганида) ҳамда унинг мониторингини олиб бориш йўли билан тақдим этилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 декабрь 2016,   кўрилган: 1123

Ботулизмдан сақланингҚиш фасли бошланиши би­лан захирага тайёрланган, кон­сер­валанган (помидор, бод­ринг, патиссон маринади, бақ­лажон икраси ва бошқа) маҳсу­лот­ларимизни истеъ­мол қи­лиш­­ни бошлаймиз. Аммо, баъзи ҳолларда, уларнинг сифатига эъ­тибор бер­маймиз, натижада улардан заҳарланиб, қатор касал­лик­ларни бошдан кечирамиз.

Улар орасида ботулизм оғир кечадиган касалликдир. У зарарланган овқат ис­теъмол қилинганда вужудга келади ва мар­казий асаб тизимининг ши­каст­ла­ни­ши билан кечади. Баъзида беморни уй шароитида, ўз бил­ганча даволаш ҳолат­лари­да касаллик ўлим билан тугайди.

Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тар­­қалган, тупроқ, сув, ҳайвонлар, ба­лиқ­лар орасида учрайди ва қобиқ ичида йиллар давомида сақланади. Кисло­род­сиз ва қулай шароитда кўпаяди ҳамда ин­сон учун хавфли бўлган заҳарли ток­син иш­лаб чиқаради. У истеъмол қи­лин­ган зарарланган овқат орқали ичакда сў­ри­либ, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалади.

Азиз юртдошлар! Уй шароитида кон­серва тайёрлаш жараёнида са­нитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг! Мева ва сабзавотларни истеъ­молдан олдин оқар сувда, сўнг қайнатилган сувда ях­ши­лаб ювинг!

Унутманг! Касалликни даволаш ҳамда асо­ратларининг олдини олишнинг ягона йўли шифокорга ўз вақтида мурожаат қилишдир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
19 декабрь 2016,   кўрилган: 1295

Фаолияти тугатилган хусусий муассасалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти Навоий шахри, Алоқа кўчаси, 4/29-уйда жойлашган "SEVARA MEDIA" оилавий корхонасига берилган 7301-00-сонли лицензия “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг 2016 йил 2 декабрдаги 15-сонли мажлиси қарори билан тугатилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти Навоий шаҳри Ёшлик кўчаси, 12-уй, 5-хонадонда жойлашган "LORAFON" хусусий корхонасига 2014 йил 19 июнда хусусий тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган 2530-00-сонли Лицензия ва лицензия битими 2016 йил 7 декабрдаги суд қарори билан тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти, Навоий шахар, И.Агзамов кўчаси, 55-уйда жойлашган “STOMA-FRESH-PLYUS” хусусий корхонасига 2012 йил 4 майда хусусий тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган 1329-00-сонли Лицензия ва лицензия битими 2016 йил 7 декабрдаги суд қарори билан 3 ой муддатга тухтатилди.
Бўлими : Янгиликлар / Ахборот очиклиги   |   info  |   :
19 декабрь 2016,   кўрилган: 1157

Патронаж ойлигиМАҚСАД ИНСОН САЛОМАТЛИГИНИ АСРАШ
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мус-таҳкамланиб, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айниқса, “Соғлом она ва бола йили”да аҳоли, оналар ва болалар саломатлигини доимий назорат қилиш, патронаж хизматларини янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Шу мақсадда Соғликни сақлаш вазирининг 2016 йил 17 ноябрдаги 492-сонли буйруғи асосида 2016 йил 18 ноябрдан 18 декабрга қадар ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди. Унда вилоят бўйича 2006 нафар тиббий ходим иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар 61441 та хонадон, 5925 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғизлар ва қариялар, 6246 нафар ёш оила, 29532 нафар фертил ёшдаги аёллар, 5999 нафар ҳомиладор аёллар 31322 нафар 1 ёшгача бўлган болалар, 1367 нафар ногирон болалар патронаж билан қамраб олинди. Шунингдек, 2165 нафар фертил ёшидаги аёлларга контрасепия воситалари берилди.
Мазкур ойликни ўтказиш доирасида кенг омма орасида касалликларни олдини олиш чоралари ва соғлом турмуш тарзи асослари юзасидан тарғибот ишлар олиб борилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 декабрь 2016,   кўрилган: 1152

Хизмат самарадорлиги йўлидаЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик" лойиҳаси ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар кўлами кенгайиб бормоқда. Лойиҳа доирасида бирламчи тизим фаолияти янада такомиллашиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб, жойларда касалликлар эрта аниқланиб, уларнинг кўрсаткичи кескин камайиши кузатилаётир.
Асосан шифо масканларининг моддий-техник базаси ҳамда кадрлар малакасига катта эътибор қаратилиб, тизим фаолияти янгича босқичга олиб чиқилди. Жумладан, "Саломатлик-1, 2" лойиҳалари доирасида бирламчи тиббий-санитария масканларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар тақдим этилиши, улардаги шифокор ва ҳамшираларнинг малакаси оширилиши дастурнинг муҳим вазифаларидан бири этиб белгиланган эди. Ҳозирда буларнинг барчаси амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижасини берди. Эндиликда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 254,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Жумладан, 186 миллион доллар Жаҳон банки кредити, 68,5 миллион доллари эса Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратилган.
Яратилаётган кенг кўламли имкониятлардан вилоятимиз тиббиёти ҳам баҳраманд бўлмоқда. Яқинда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида 3 та "Nissan Urvan NV350 Ambulanse" русумли реанимобиль Хатирчи, Қизилтепа ва Нурота туманларига етказиб берилиши, умуман лойиҳа доирасида вилоятимизга 6 млд сўмдан ортиқ тиббий жиҳозлар келтирилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2017 йилда республикамизда яна 213 та реанимобиль сотиб олиниши ва барча поликлиникаларга берилиши режалаштирилган. Бу халқимиз саломатлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган улкан ишларнинг натижаси, ҳукуматимизнинг оталарча ғамхўрлигининг ёрқин намойишидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 декабрь 2016,   кўрилган: 1130

Тиббий кўрикдан ўтказилдиХатирчи туманида “Соғлом қиз соғлом ва мустаҳкам оила пойдевори” мавзусида грант лойиҳа асосида тиббий кўрик ташкил этилди.
Мазкур кўрик туманнинг олис ҳудудидан “Ангидон” МФЙдаги Қўнғирот, Шаррак, Мингёнғоқ, Ёнғоқли, Тариқпоя, Шалдироқ қишлоқларида ва 71-, 59-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилди. Туман “Қизил Ярим Ой” жамияти ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлиги самараси бўлган бу тадбирга умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи қизлари жалб этилди.
Тиббий кўрикда тажрибали шифокорлардан окулист З. Каримова, эндокринолог А. Қоплонов, уролог Ҳ. Арабов, терапевт Д. Тошпўлатова ҳамда “Олтинсой” ҚВП педиатри Р. Мустафоевлар иштирок этди. Шунингдек, кўрик давомида Тариқпоя қишлоғида яшовчи 106 ёшли Турсунтош ая Рўзиеванинг ҳолидан хабар олиниб, соғлиги учун зарур тавсиялар берилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа аҳоли саломатлигини ижтимоий муҳофаза қилиш, ўсмир қизларимизни соғлом тарбиялаш каби мақсадларни кўзлаб амалга оширилмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :