Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
04 январь 2018,   кўрилган: 685

2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал  қабулхонасига қайси йўналишда энг кўп мурожаат йўллангани маълум қилинди2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига энг кўп мурожаат Ички ишлар вазирлиги фаолияти юзасидан келиб тушгани маълум қилинди. Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар йўналишлар бўйича сарҳисоб қилинганда, Олий суд ҳамда Бош прокуратура мос равишда Топ-3 якунлаган.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигига 99584 та мурожаат, Олий судга 72719 та мурожаат, Бош прокуратурага 71347 та мурожаат йўлланган. Шунингдек, 50074 та мурожаат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, 45732 та мурожаат Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўллангани эълон қилинди.

Келтирилган статистик маълумотга кўра, аҳолидан келиб тушган энг кўп мурожаатлар суд-ҳуқуқ соҳасига йўналтирилган бўлиб, кейинги ўринда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги номига келиб тушган.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 декабрь 2017,   кўрилган: 857

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилдиБугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

Йиғилишда парламент раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда нутқ сўзлади. Президент кириб келаётган янги — 2018 йилни Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

«Бу масала бўйича кўп ўйладик, кўп маслаҳатлашдик. Йил давомида келган кўплаб мурожаатлар, фикр-мулоҳазалар эътиборга олинди. Иш ўринларини яратмасак одамлар биздан рози бўлмайди, кўп муаммолар бор йўл йўқ, свет, газ йўқ, ногиронлар қанча, ҳаммасини яшириб юрдик-ку? Ном қўйишда жуда ўйладим, натижа бериши керак, чиройли қилиб кўчага ёзиб қўйиш эмас бу.

Мен янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили , деб ном беришни таклиф этаман.

Янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, кейинги кунда юта олмаймиз, ҳар бир ҳоким буни билиши керак», деди президент.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган. 1997—2017 йиллар оралиғида йилларга қуйидагича ном берилган:

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
2016 йил — Соғлом она ва бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2008 йил — Ёшлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
1999 йил — Аёллар йили
1998 йил — Оила йили
1997 йил — Инсон манфаатлари йили

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
12 декабрь 2017,   кўрилган: 765

Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?Сабзи – кўплаб витамин, минерал ва микроэлементларга эга энг фойдали сабзавотлардан бири. Кўпчилик унинг фойдали хусусиятларини қадрлашмайди. Масалан, сабзидаги A витамини ҳеч қандай дори воситаларисиз кўриш қобилиятини яхшилай олади. Шунингдек у тери ва организмнинг шиллиқ қаватига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳолатини яхшилайди.

Кимлар кўпроқ сабзи ейиши керак ва у қандай хавфли касалликларда ёрдам беради?

Юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар. Сабзи ўз таркибидаги целлюлоза ҳисобига қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Хом сабзини ҳар куни истеъмол қилинса, инсон ўзини атерсклероз ва юрак-қон томир тизимидаги бошқа касалликлардан кучли ҳимоя билан таъминлаган бўлади.

Шифокорлар барча аёлларга сабзини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро бу сабзавот – саратон профилактикаси учун айни муддао. Ҳамма гап сабзида бошқа маҳсулотларга нисбатан A витаминининг кўплигидадир. Аёлларда энг кўп тарқалган онкология тури – кўкрак бези саратони бўлиб, бунга касалликка чалинган аёлларнинг организмида A витаминининг жиддий етишмаслиги сабаб бўлган.

Эркакларга ҳам сабзи истеъмоли зиён қилмайди, зеро ундаги фойдали моддалар эркакларнинг репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.

Милк ва тиш оғриғидан азоб чекувчи кишиларга ҳам сабзи ейиш тавсия этилади. Бу сабзавот тиш эмалини мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғини паразитлардан тозалайди, милкларнинг қонашини олдини олади ва ҳ.к. Шунинг учун шифокорлар болаларга ҳам, катталарга ҳам хом сабзи истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Паришонхотир ва диққатини жамлай олмайдиган кишиларга ҳам сабзи фойда беради. У мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Мунтазам равишда сабзи истеъмол қилган кишиларда хотира ва диққатни жамлашга доир муаммолар бўлмайди. 

Сабзини имкон қадар хом ҳолатида ейиш тавсия этилади, зеро термик қайта ишлаш жараёнида сабзавотдаги фойдали моддаларнинг муайян қисми чиқиб кетади.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 декабрь 2017,   кўрилган: 763

   

Ғамхўрликнинг ёрқин ифодасиСоғлиқни сақлаш тизимини янада такомилаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини сифатли амалга ошириш борасида қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникалар,  тез тиббий ёрдам шохобчалари  замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминланашга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратиляпти.

Жорий йилда вилоятимизга 23 та  "Дамас” русумли тез ёрдам автомашинаси етказиб берилган эди, яқинда умумий нархи бир миллиард беш юз миллион сўм бўлган "Хундай” русумли еттита "Тез ёрдам” автомашиналари "Саломатлик – 3” лойиҳаси асосида келтирилди. Вилоятимизга ажратилган автоуловлар Кармана, Навбаҳор, Конимех, Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон, Навоий шаҳар тиббиёт муассасаларига тез ёрдам хизмати кўрсатиш учун берилди. Янги олинган бу автотранспортлар энди халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда хизмат унумдорлигини янада оширади.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 декабрь 2017,   кўрилган: 824

Мукофотлар топширилдиТиббиёт ходимлари куни муносабати  билан соғлиқни сақлаш тизимида фидокорона меҳнат қилиб келаётган ходимлардан бир гуруҳи  "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланганди.

         Яқинда шу муносабат билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Уни ВССБ бошлиғининг ўринбосари Б.Нормуродов олиб борди. Дастлаб давлатимизнинг нуфузли мукофоти эгаларига тақдим этилди.

– Камтарона меҳнатим ортидан "Ўзбекистон Републикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси бўлдим, – деди қувониб Навбаҳор туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бактериология лаборатория мудири Назира Давронова. –  Бу мени ўз ишимни янада яхшироқ бажаришга, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона меҳнат қилишга ундайди.

– Мени эса беморлар ҳаётига хавф соладиган касалликдан уларни тезроқ тузатиш, ҳар бир оилага қувонч олиб киришга чорлайди, –  деди яна  бир нишондор, Нурота туман тиббиёт бирлашмаси ички касалликлар бўлими бошлиғи, бош терапевт Алиқул Латипов.

Шу куни Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиқлари вилоят Она ва бола скрининги маркази шифокор-эндикринологи Фарҳод Савуров, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси фарроши Света Ҳакимбаева, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари Эркин Рустамовларга топширилди.

"Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловининг республика босқичида ўз йўналишлари бўйича 2-ўринни қўлга киритган  РШТЁИМ Навоий вилоят филиали Тез ёрдам бўлимининг чақириққа чиқувчи навбатчи шифокори Жамшид Содиқов, Навоий шаҳар ДСЭНМ санитария-эпидемиология хизмати ходими Муҳаббат Насимова, РШТЁИМ Навоий вилоят филиали 2-хирургия бўлими жарроҳи Ихтиёр Ҳотамовларга танлов ташаббускорларининг махсус дипломлари берилди. Шунингдек, тизимда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари  – шифокор ва ҳамшираларга Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳам Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
29 ноябрь 2017,   кўрилган: 726

Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошадиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилади.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 ноябрь 2017,   кўрилган: 783

Қандай касаллик билан оғриган талабага академик таътил берилади?

Талабалик бахтига эришиш ҳар бир ўқувчининг орзуси. Аммо шундай вазиятлар ҳам кузатиладики, катта меҳнат ва билим билан олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган талаба маълум сабабга кўра, академик таътил олишга мажбур бўлади.

Шундай сабаблардан бири касаллик туфайлидир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги " Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ”ги қарори билан айни шу масала қайта кўриб чиқилди.

Ушбу ҳужжат 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Ҳужжатда кўпчиликни қизиқтирган маълумот — таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатининг янги таҳрири тақдим этилди. Яъни илгари мазкур рўйхатда бўлмаган бир қатор касалликлар номи киритилди ва рўйхатда мавжуд бўлган баъзи касалликларнинг шакллари ва даражалари аниқ қайд этилди.

Мазкур рўйхат 22 турдаги касалликдан иборат:

1. Сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари;

2. Сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража),

3. II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши (Нью-Йорк классификатори бўйича III ва IV даража) билан кечувчи юрак клапанлари ва мушакларининг органик ўзгаришлари;

4. II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босим ошиши (хавфли гепертония);

5. Ҳаёт учун хавфли юрак ритми ва ўтказувчанликнинг бузилиши билан кечувчи ҳолатлар: МАС синдроми, АВ қамал II ва III даражаси, синус тугуни заифлиги синдроми, юрак қисқариш сони кундузи бир дақиқада 50 ва ундан паст бўлса, номуқим гемодинамика билан кечувчи пароксизмал тахикардиялар (САБ 90 мм симоб устунидан паст ҳолат);

6. Барча турдаги хавфли ўсма касалликлари (2 йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно);

7. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари;

8. Стационар шароитда даволаниш талаб этиладиган ошқозон-ичак тизими яра ва яллиғланиш касалликларининг ўткир даври;

9. Оғир ва қўшма травматик шикастланишлар;

10. Стационар шароитда бир ой муддатдан ортиқ даволаниш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологияли жигар касалликлари ва сурункали панкреатит (сурункали гепатитлар, жигар циррози);

11. Эндокрин касалликларнинг оғир шакли (акромегалия, диффуз токсик бўқоқ, буйрак ости безининг етишмовчилиги, гипотериоз, қандли диабетнинг биринчи тури, Иценко-Кушинг касаллиги);

12. Қон тизими касалликлари: ўткир ва сурункали лейкоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура, апластик анемия;

13. Асаб тизимининг сурункали органик касалликларининг асоратлари натижасида ақл-заковатнинг чуқур ва турғун бузилиши ҳамда психологик бузилишлар;

14. Шизофрения барча турларининг хуруж даври;

15. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психоматор хуружлари билан, шунингдек, ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан кечувчи эпилепсия, жумладан: кам такрорланувчи хуружлар билан шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл-заковат бузилиши билан кечувчи эпилепсия, эпилептик психозлар;

16. Тез-тез хуружланувчи циклотимия, маникал депрессив психоз ва тез-тез такрорланувчи маникал депрессив ҳолатлар;

17. Психопатиянинг тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари;

18. Оғир, сурункали кечувчи тери касалликлари: асоратланган псориаз, пўрсилдоқ яра, Лайелл синдроми, Стивенс-Жонсон синдроми;

19. Захмнинг юқумли босқичи;

20. Трахоманинг I, II ва III даражалари;

21. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг барча турлари (тамакига тобелик бундан мустасно):

22. Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ). 

 

Маълумот учун, талабага саломатлигини тиклаш мақсадида бериладиган академик таътил у доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси илова қилинган аризага кўра, 12 ой муддатга тақдим этилиши мумкин.

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 ноябрь 2017,   кўрилган: 808

Тиббий ходимларнинг ўриндошлик асосида ишлаш тартибига ўзгартиришлар киритилдиЮртимизда тиббиёт соҳаси ривожи Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги босқичга кўтарилди. Шу маънода бугун тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият ва уларга қўйилаётган талаблар ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлмоқда.

Ўз навбатида шифокорлик касбининг мураккаблиги ва юкламаларни ҳисобга олган ҳолда соҳа ходимлари ҳамиша давлатимизнинг эътибор марказидадир. Айниқса, сўнгги пайтларда тиббиёт ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тизимининг такомиллаштириб борилаётгани эътиборга молик. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳам ана шу йўлда ташланган яна бир муҳим қадам бўлди.

"Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги мазкур қарор билан соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимларини ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартиби такомиллаштирилди.

Энди шифокорлар учун ўриндошлик асосидаги иш вақтининг давом этиши бир ойлик норма миқдоригача белгиланишига рухсат берилди. Тиббиёт ходимларининг бошқа тоифалари учун эса ойлик норманинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги белгиланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилди.

– Ходимнинг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлган ҳолда ўриндошлик асосида шундай ноқулай шарт-шароитларда ишлашини (жумладан, лаборатория, рентген, радиология ва ҳ. к.) тақиқлаш, шунингдек, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларга белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, деган чеклов бекор қилинди, – дейди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси бошлиғи Миразим Мирталипов. – Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, шифокорлар учун ҳар иккала – асосий ва ўриндошлик фаолияти ноқулай шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлган ишларда ҳам ишлашига рухсат берилди.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, иш ҳажми кўпайганлиги учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг 50 фоизигача кўтарилди. Илгари ушбу миқдор 30 фоизни ташкил қилар эди.

Ушбу қарорнинг амалиётга жорий этилиши соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада яхшилашга, аҳолининг тўла ҳажмларда тиббий ёрдам олишига, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 ноябрь 2017,   кўрилган: 700

Шифокорлар замонавий уйларга эга бўлдиТиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган 11 нафар малакали мутахассис ва раҳбар кадрларга замонавий уй-жойлар топширилди.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, шифокор мутахассисларнинг малакасини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Айниқса, бирламчи бўғин – патронаж хизматидан самарали фойдаланилаётгани аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда. Навоий вилоятида ҳам бу борада салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда вилоят тиббиёт соҳасида 15 минг нафардан ортиқ шифокор меҳнат қилмоқда. Жорий йилда инвестиция дастури асосида 10 соғлиқни сақлаш объекти барпо этилди. Айни мақсадлар учун 16 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш  мақсадида  туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда оилавий поликлиникалар 1 миллиард 167 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Соҳага 23 замонавий тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди. Энг муҳими, вилоятдаги 147 та қишлоқ врачлик пунктлари негизида 34 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига JICA халқаро ҳамкорлик ташкилоти томонидан 5 миллион 610 минг долларлик 92 турдаги энг замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналарнинг ажратилгани малакали мутахассисларимиз томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имкониятини яратди.

Марказдан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Навоий вилоятига сафарбар этилган мутахассисларга иш ва турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида Навоий шаҳрида оилавий поликлиника сифатида фойдаланилган кўп қаватли бино турар жойга мослаштирилиб, қайта таъмирланди.

– Байрамга муносиб совға сифатида топширилган шинам хонадонда фаровон ҳаёт кечириб, ишимиз янада самарали бўлишида муҳим омилдир, – дейди Навоий вилоят силга қарши кураш диспансери бош шифокори Ҳ. Муҳамедов. – Аҳоли саломатлиги муҳофазаси йўлида вилоятда яратилаётган имкониятлар бугун биз, соҳа мутахассисларидан масъулият ва билим талаб этмоқда. Ўйлайманки, ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда халқимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиб, соғлом турмуш кечириши учун зарур маслаҳат ва тавсияларни аямаймиз.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 ноябрь 2017,   кўрилган: 882

  Юртимиз шифокорлари ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбасида  шоду хуррамлик билан ўз  касб байрамлари – тиббиёт ходимлари кунини нишонлашади. Халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, тиббиётдаги ислоҳотларни ҳаётга кенг жорий этиш, соғлом ва маънавий баркамол авлод яратиш йўлида  фидокорона меҳнат қилаётган соғлиқни сақлаш  ходимлари  хизматидан бугунги  кунда аҳоли миннатдор бўлмоқда. Даволаш-профилактика муассасаларида янги замонавий жиҳозлар, ноёб тиббий асбоб-ускуналар асосида иш юритаётган малакали мутахассислар томонидан элимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тантаналар масканида тиббиёт ходимларининг касб байрамига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳ билан бошланган байрам тантанасида  вилоят ҳокими Қобил Турсунов иштирок этди ва соҳа ходимларини табриклади. Бир гуруҳ тиббиёт фидойиларига  "Фахрий ёрлиқ”лар, қимматбаҳо эсдалик совғаларини, шунингдек, республикамиз пойтахтидан вилоятимизга келиб  фаолият юритаётган шифокорларга янги уйлар калитларини тантанали равишда топширди.

Байрам шодиёнаси қатнашчиларининг бир гуруҳига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳам "Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Вилоятимиздаги бадиий жамоалар байрам иштирокчиларининг қувончига қувонч қўшди. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :