Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
09 ноябрь 2017,   кўрилган: 843

 

Ўзбекистон Республикасидаги ихтисослашган илмий-амалий маркази ходимлари вилоятимизнинг ҳар бир туманига ташриф буюриб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга оширмоқда. Бугунги кунга қадар офтальмология, травмотология, кардиология, А.Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази, эндокринология, терапия ва тиббий реабилитация, онкология марказлари  мутахассислари тиббиёт масканларимизда режа асосида ишлар олиб боришди.

Куни кеча Республика ихтисослашган акушерлик ва генекология илмий-амалий тиббиёт марказидан бир гуруҳ мутахассислар вилоятимизга келди. Тиббиёт фанлари номзоди, профессор Д. Нажмиддинова, марказ акушер-генекологлари  Гулмира Ирискулова ва Аминжон Сафаровлар  Кармана туман тиббиёт бирлашмасида, туман кўп тармоқли поликлиникасида, шаҳримиздаги "Навоиазот” АЖ шифохонасида беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларга керакли маслаҳат ва тавсия берилди, айримларида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.  Мутахассислар  А. Сафаров "Навоиазот” АЖ шифохонасида 7 та лапароскопик, Д. Нажмиддинова Кармана туман тиббиёт бирлашмасида 11 та генекологик  жарроҳлик амалиётини ўтказди. Гулмира Ирискулова эса "Дўрман”, "Нарпай” ҚВП ларда юз нафардан дан ошиқ беморнинг хотин-қизларнинг саломатлигини назоратдан ўтказди.

– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани янада ривожлантириш, тиббиёт соҳасидан одамларни рози қилиш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мақсадимиз халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва касаллик аниқланган беморни тезроқ даволаш чораларини кўриш, – дейди Д.Нажмиддинова. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
02 ноябрь 2017,   кўрилган: 772

Олимлар бир марталик устаранинг хавфидан огоҳлантирдиЭкспертлар бир марта ишлатиладиган устарадан кўп марта фойдаланиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бунинг сабаби улар айнан бир марталик эканлигидир.

"Жилет” каби соқол оладиган бир марталик устарадан айримлар кўп марта фойдаланиши сир эмас, чунки соқолни бир марта олиш биланоқ устара тиғи ўтмаслашиб қолмайди. Тўғри, мутахассислар уни 2-3 марта фойдаланишдан қайтармаган, бироқ соғлиқни сақлаш учун ҳеч бўлмаса бир ҳафтада алмаштириш лозимлигини таъкидлайди. Кўп марта фойдаланиш шундай касалликлар келтириб чиқариши мумкинки, тасаввур этиш қийин.

Косметолог-олимлар устара тиғида бактериялар кўпайиши учун қулай шароит бор, дейди. Тиғ терини кесиб олса, бактерия осонгина қонга ўтади ҳамда яллиғланиш ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради.

Гап шундаки, устара нам ҳолатда сақланади, унда инсон терисининг майда қолдиқлари бор, бу эса бактериялар кўпайиши учун жуда қулай шароитдир. Қолаверса, тиғнинг ёнидаги нам тасмачага ҳам бактерия ин қура олади.

Бундай гигиена қуролларидан нотўғри фойдаланиш тери инфекцияси, ачишиш, псевдофолликулит, гиперпигментация (терининг қорайиши) ва бошқа оқибатларни келтириб чиқаради.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 октябрь 2017,   кўрилган: 845

Биринчи бор мураккаб жарроҳлик амалиётиАлоҳида айтиб ўтиш керакки, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлимида  биринчи марта жарроҳ ва реаниматологлар иштирокида мураккаб жароҳлик амалиёти – болаларда юқори технологик лапроскопик операция амалга оширилди. 

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг пульмонология бўлими раҳбари, профессор Фурқат Шамсиев ва шу марказнинг 2-жаррроҳлик бўлими бошлиғи  Фаррух Ниёзов вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида  бўлди. Бу ерда беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди, керакли маслаҳатлар берилди. Шунингдек улар  Навбаҳор туманида ҳам беморлар соғлигини кўздан кечириб,  уларга даволаниш, касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсия-фикрларини баён этдилар.

– Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг тўртинчи йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Навоийда илк бор ўт тош касаллигида лапароскопик ўт қопини олиб ташлаш ва лапароскоп тухум артерия ва веналарини боғлаш жарроҳлиги ўтказилгани бу ердаги ҳамкасблар учун амалиёт дарсини ўтади, аҳоли учун яна бар имконият эшиги очилганидир, – дейди РИПИАМ 2-жарроҳлик бўлими бошлиғи Фаррух Ниёзов.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 октябрь 2017,   кўрилган: 911

Иммунитетни қандай оширамиз?

Куз ўрталарига келиб, ёзда йиғилган витамин ва минераллар заҳираси секин-асталик билан сарфлана бошланади. Бу эса "рационни ўзгартириш вақти келди” деганидир. Бола иммунитетини мустаҳкамлашда "ёз”дан "куз”га кескин равишда ўтиш мумкин эмас. Ушбу фаслда болалар шифокори кичкинтойларга мева ва сабзавотларни кўп-кўп истеъмол қилишни, узоқ вақт кўчада сайр қилишни тавсия этади.

Фойдали маҳсулотлар

Бола иммунитетини кўтаришда озиқ-овқат маҳсулотларининг хилма-хиллигига эътибор беринг. Бунда озуқанинг оқсилга бой бўлиши тавсия этилади. Сабаби ушбу модда грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) билан хасталанмасликнинг асосий гаровидир. Болага гўшт маҳсулотларини ҳарид қилаётганда унинг ёғсизини танланг. Тухум ва балиқ маҳсулотлари ҳақида ҳам унутманг!

Боланинг соғлиги мустаҳкам ва иммун тизими бақувват бўлиши учун унга витаминлар комплекси керак бўлади. Демак, улар билан танишинг.

Авитамини иммунитетни инфекцион касалликлардан ҳимоялайди. У жигар, сут маҳсулотлари, сабзи, тухум ва қовоқ таркибида кўп учрайди.

В(рибофлавин) метаболизм (моддалар алмашинуви) жараёнида иштирок этади. Организмда содир бўлиши мумкин бўлган токсик хавфни камайтириб, ҳужайраларни кислород билан тўйинтиради. У балиқ, гўшт, тухум оқи таркибида мавжуд.

В(пантотен кислотаси) инсон ҳаёти учун зарур бўлган аминокислоталарнинг синтез қилиш учун зарур бўлган ёғлар, оқсиллар, углеводлар метаболизмида иштирок этади. Мазкур витамин нўхат, рангли карам, субтропик маҳсулотлар таркибида мавжуд.

В(придоксин) инфекциялар билан курашувчи антителаларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади. Ушбу витамин балиқ, товуқ гўшти таркибида бўлади.

В12 (цианокобаламин) қондаги қизил қон таначаларининг ишлаб чиқарилишида муҳим аҳамиятга эга. У парранда гўшти, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари таркибида мавжуд.

С витамини организмни ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Иммунитетни кўтаради. У цитрус мевалар, яшил сабзавот маҳсулотлари таркибида кўп миқдорда бўлади.

D(холекальциферол) ҳам иммунитетни кўтаради. У ультрабинафша нурлар таъсирида организмда ишлаб чиқарилади. У сариёғ таркибида, тухум сариғида мавжуд.

E (антиоксидант) иммун ҳужайраларининг нобуд бўлишининг олдини олади. У ёнғоқ, писта, бошоқли ўсимликлар таркибида учрайди.

Рух – иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Тери тикланишида яхши самара беради. У асосан гўшт маҳсулотлари таркибида мавжуд.

Темир – гемоглабин миқдорини оширади, ҳужайраларни кислород билан таъминлайди. Лавлаги, дуккакли маҳсулотлар, гўшт ва олмада ушбу элемент кўп миқдорда бўлади.

ЎРВИ ва гриппдан D, А, Е витаминлари ҳимоялайди. Иммунитетни оширувчи воситаларга В гуруҳига кирувчи барча витаминлар киради. Айниқса, В5 (жигар, тухум сариғи, ёрмалар), В9 (сабзавот барглари, ловия, жигар), В6 (жигар, дуккакли маҳсулотлар, тунець, скумбрия, сардина балиғи). Иммун тизимини бир меъёрда ушлаб турувчи витамин В15 саналади. У гуруч, қовоқ уруғи таркибида учрайди.

Мева ва сабзавотлар

Мева ва сабзавотлар таомномада йил давомида бўлиши керак. Қуритилган меваларда ҳам витаминлар бисёр. Саримсоқпиёз, пиёз ва кўкатлар фитонцидларга бой ва антисептик восита бўлиб, қонни микроблардан тозалаш хусусиятига эга.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 октябрь 2017,   кўрилган: 804

Кам ухлаш характернинг ўзгаришига сабаб бўладиАгар одамда сурункали кам уйқулик кузатиладиган бўлса, у албатта саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Калифорнияда ўтказилган тадқиқот етти соатдан кам ухлаш характерни ўзгартириши мумкинлигини кўрсатди.

"Агар бир марта етти соатдан кам ухлашимизга тўғри келса, организм ва миямизда такрорланмайдиган ўзгаришлар юз бера бошлайди. Кунига 5–6 соат ухлайман дейдиганлар эса ўзини ва соғлиғини алдайди. Дам олиш кунлари мириқиб ухлаш ҳам иш кунлари давомидаги кам уйқулик ўрнини тўлдира олмайди,” деб таъкидлайди мутахассислар.

Тадқиқотчилар кам ухлаш хотиранинг пасайиши, диабет, саратон ва Альцгеймер касалликларининг ривожланишига ҳам олиб келиши мумкинлигини тасдиқлади. Мутахассислар уйқуни яхшилаш учун тунда қаҳва ичиш, (уйқуга ётишдан олдин камида 1 соат) телевизор, компютер, телефон экранларига қарашдан тийилишни маслаҳат беради.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 октябрь 2017,   кўрилган: 680

Масофавий видео ва аудио тиббий маслаҳат тизими узвий ишламоқдаМаълумки, сўнгги пайтларда давлат ва жамият бошқарувида ахборот технологияларининг ўрни ошиб, АКТ ривожланишнинг муҳим омилига айланмоқда. Бугун ҳар бир соҳада инновацион ечимларни жорий қилиш, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш замон талабига айланган. Бу эса ўз навбатида, барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимига ҳам бевосита таалуқлидир.
Айни пайтда мазкур тизимнинг ҳар бир таркиби тўлиқ ахборот технологиялари билан қамраб олинган бўлиб, улар ёрдамида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда кўплаб янги йўналишлар жорий қилинмоқда. Хусусан, телетиббиёт, видеоконференцияли алоқа ва масофавий таълим базасининг яратилгани беморларнинг замонавий техникалар ёрдамида узоқ масофадан туриб малакали шифокорлар кўригидан ўтиш имконини бермоқда. Ушбу йўналишнинг қулайлиги шундаки, унинг ёрдамида беморлар узоқ масофадан туриб, моддий маблағларини тежаган ҳолда малакали шифокорлардан ўз вақтида касалликлари бўйича сифатли ва ишончли маслаҳат олиш имкониятига эга бўладилар.
Бундан ташқари, телетиббиёт, видеоконференцияли алоқа ва масофавий таълим базаси ёрдамида соғлиқи сақлаш тизимини янгилаш, уни бозор талабларига монанд мослаштириш, стратегик муҳим топшириқ сифатида янги менежментда замонавий компютер-технологияларидан фойдаланишда ҳам қўллаш мумкин.
Ушбу тизим ягона кўпвазифали тармоқнинг бир қисми бўлиб, масофавий таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлимлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди.
Яратилган тизимнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида вазирлик марказий аппарат бошлиқлари ва ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда ҳудуддий бўлимлар кундалик иш фаолиятида соғлиқни сақлаш вазирлиги корпаратив портали ёрдамида ва вебкамерлар кўмагида масофавий консултация ва консилиумлар ўтказишлари мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур тизимнинг ижросини қуйи бошқарув органлар раҳбарлари бошқаруви остида ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобидан масофавий бошқарувга дахлдор маълумотлар айирбошлаш бўйича тафтиш қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Ягона кўпвазифали тармоқни яратиш натижасида қуйидагилар эришилади:
– Тезкор алоқа ва видео, аудио, конференция кўринишидаги ҳамкорлик
ўсади, шунингдек, вазирликнинг корператив тармоғини ишлатиш билан унинг хавфсизлиги ва конфиденциаллиги таъмиланади.
– Етакчи илмий ва таълимий тиббий олимлар билан видеоконференциялар олиб бориш, соғлиқни сақлаш тизимдаги ташкилотлар билан соҳага дахдор масалалар юзасидан баҳс ва мунозара ўтказиш, вазиятни тезкор таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш имконини беради.
– Аудиовизуал қўллаб-қувватлаш мураккаб клиник масалаларда тезкор қарорлар қабул қилиш, фавқулодда ҳолатларда ёрдам беришни ҳам ўз ичига олади.
– Республикада соҳанинг бошқарув тизимида тезкорликни оширади.
– Қимматли маълумотни соғлиқни сағлаш муассасаларига етиб боришини таъминлайди. Шунингдек, видео, овоз, электрон ҳужжатларини ўз вақтда етиб боришига эришилади.
– Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ўртасида алоқани яхшилаш ҳамда вақтдан самарали фойдаланиш имкониятини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
10 октябрь 2017,   кўрилган: 741

Мақсадимиз – халқимизга хизмат қилишВилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Республика педиатрия илмий-амалий текшириш институтининг туғма ва орттирилган ЛОР хасталиги бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Асқар Ражабов ва шифокор Аминжон Омоновлар икки кун бўлишиб 80 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Улар асосан муаммоли касалликларни аниқлашга, уларни бартараф этишга эътибор қаратдилар.
– Мақсадимиз эзгу, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолимиз саломатлигини мустаҳкамлашда қўлимиздан келгунча хизмат қилиш, – дейди А.Ражабов.
Биринчи кун кўрикдан ўтказилган 42 нафар бемордан биттасида эндоскоп орқали бурун буғуни пластик амалиёти ўтказилди.
– 6 ёшли Малика Тошботировада бурун пастки чиғаноқларининг кенгайиши, тубаденоид 2-давражали катталашиши ташхиси қўйилди. Шу ташхис асосида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Айни пайтда беморнинг умумий аҳволи яхши. Бундан кейинги муолажа ва касалликни тузатиш борасида маслаҳатлар берилди, – дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 1-тоифали ЛОР шифокори Бекжон Шодиев.
Шу куни 5 нафар беморга марказга бориш ва чўқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, мутахассислар вилоятимизнинг Хатирчи тумани Олтинсой ва Лангар қишлоқларида ҳам бўлишиб, аҳоли билан учрашдилар, тиббий ёрдам ва маслаҳатлар бердилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 октябрь 2017,   кўрилган: 806

Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидасиСпорт билан шуғулланишда тўғри ва чуқур нафас олиш — бу самарали жисмоний машқларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Бунда организмнинг кислород билан етарли даражада таъминланиши нафақат узоқ масофага югуриш ёки сузишда, балки ҳар қандай куч ишлатиладиган машқларни бажаришда ҳам муҳимдир.

Тўғри нафас олиш усули жуда осон бўлишига қарамасдан кўпчилик одамлар машқ қилиш пайтида чуқур ва бир маромда нафас олмайдилар. Соғлом ва тўғри нафас олиш — бу энг аввало бурун орқали ва диафрагма ёрдамида нафас олиш.

Куч ишлатиладиган машқларда нафас олиш

Куч ишлатиладиган машқларда нафас олишнинг асосий қоидаси — сиз бурун орқали нафас олишингиз керак, оғирлик эса нафас чиқаришда сиқилиши керак. Масалан, отжимание машқида нафас олишда пастга тушиш, нафас чиқаришда эса ердан кўтарилиш керак.

Тўғри нафас олишни қандай ўрганиш керак?

Ўзингиз учун қулай бўлган ҳолатни эгалланг — ўтиринг, туринг ёки ётинг. Чап қўлингизни кўкрак қафасининг устига қўйинг, ўнгини эса – қорин устига. Танангизни бўшаштиринг ва нормал нафас олишга ҳаракат қилинг. Бир неча дақиқани сиз айнан қандай нафас олаётганингизни ўрганишга бағишланг. Нафас олишда қоринми ёки кўкрак ҳаракат қилаётганига эътибор беринг.

Агар сизнинг қорнингиз деярли ҳаракат қилмаётган бўлса, киндик соҳасини кафтингиз билан енгил силанг, бунда ҳаво қорин мушакларининг очилишига ёрдам берадиган қилиб нафас олишга ҳаракат қилинг. Нафас олишингиз узоқ, чуқур ва оғиз орқали эмас, балки бурун орқали бўлишига эътибор беринг.

Нотўғри нафас олиш оқибатлари

Оғиз орқали нафас олиш ва нафас чиқариш одати нафақат танани кислород билан таъминлашни ёмонлаштиради, балки диафрагма ва у билан боғлиқ бўлган бошқа мушакларнинг заифлашувига олиб келади. Натижада бу гавдани тўғри тутишга салбий таъсир кўрсатади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 октябрь 2017,   кўрилган: 679

Безгакка мойиллик моддалар алмашинуви ҳолатига боғлиқЛиссабон тиббиёт институти олимлари инсоннинг безгакка мойиллиги ундаги моддалар алмашинуви ҳолатига боғлиқ эканини аниқлади. Моддалар алмашинувини эса ташқи омиллар ёрдамида бошқариш мумкин. Масалан, парҳез безгак юқиши хавфи ва моддалар алмашинуви ҳолатига таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.
Олимлар сичқонларда тажриба ўтказишди. Жониворларнинг овқатланиш рациони ўзгартирилди. Мутахассислар безгак туфайли юзага келган инфекция даражасини баҳолаб борди. Текширувлардан сўнг, парҳез ўзгариши вақтида оксидантлар даражасининг ошиши безгакнинг енгил кечишига сабаб бўлгани аниқланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 сентябрь 2017,   кўрилган: 832

Эзгуликни муқаддас билган халқимНурота “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи жамоаси яқинда мақтаса арзигулик муваффақиятни қўлга киритди. Улар анъанавий ўтказилиб келинаётган “Эзгуликни муқаддас билган халқим” республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллади.
Кўнгли ўксикларга ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш, бағрикенглик халқимизга хос фазилатлар намунасидир. Айниқса ўзгалар парваришига муҳтожлар кўнглини кўтариш ҳар куни қилишимиз керак бўлган савоб, десак янглишмаймиз. Нурота “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйида руҳиятида оғир нуқсонлари бўлган 18 ёшга тўлган, ўзгалар парваришига муҳтож I-II гуруҳ ногиронлари парваришланади. Бу ерда ҳар бир инсон ардоқда. Жамоа аъзолари ўз вазифаларини масъулият билан бажарадилар. 2015 йилга қадар бу маскан 60 ўринли бўлиб, муассаса фаолиятини тўлақонли юрита олмасди. Аҳолининг таклифлари инобатга олиниб, шу масалада анча-мунча ишлар. олиб борилди ва бу ўз самарасини берди. Бугунги кунда бу ерда130 нафар киши бор. Қишлоқ жойида 35 нафар кишига янги иш ўрни яратилди. Янгиликнинг яхшилиги биринчидан аҳолининг талаб ва истаги қондирилди, иккинчидан ана шунча хонадоннинг турмуш даражасини яхшиланишига эришилди. Негаки ўттиз беш оилада энди давлат ишида ишлайдиган ишчилар бор-да! Бу ҳам ҳукуматимизнинг ҳар бир инсонга қаратаётган ғамхурлиги намунасидир.
Туман аҳли меҳнаткаш, ўз ўрида меҳрли, оқибатли, тадбиркорлари ҳам бисёр. Ўнг қўли билан савоб иш қилиб чап қўлига билдирмайдиган жумардлар ҳам кўп. Қарангки жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳомийлар томонидан 330 миллион сўм миқдорда турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари муассасага етказиб берилди.
– Муассасамиз қошида ёрдамчи хўжалик ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 32 бош майда мол ва 11 бош қора мол боқилмоқда. Бундан ташқари мавжуд ер майдонимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам етиштирилади. Ўз қўлимиз билан етиштирган маҳсулотлардан ўзимиз фойдаланамиз. Бу ҳар томонлама кишига завқ беради, – дейди муассаса директори Шуҳрат Норов.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :