Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
14 апрель 2017,   кўрилган: 998

Соғлиқни Сақлаш Вазири биринчи ўринбосари ўзгардиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги Қарорига кўра, Юсупалиев Баходир Кахраманович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумки, Б.Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
08 апрель 2017,   кўрилган: 916

Хусусий тиббиёт муассасалари аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатади1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун зарур шароит яратиш мақсадида қабул қилинди.
Қарор шарҳида келтирилишича, айни пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атиги 50 тасига рухсат этилган бўлиб, қолганлари тақиқланган эди. Мазкур қарорга биноан энди уларга тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди.
Рухсат этилган тиббий хизмат турларига кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, анестезиология ва реаниматология, гельминтология, интервицион кардиология, иммунобиологик ва иммунофермент ташхис қўйиш, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик ва тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар киритилди.
Мазкур қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.
Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан Хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.
Қарорда 2017 йил 1 майдан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳасида кичик корхоналар ходимларининг йиллик ўртача чекланган сонини 25 кишидан 100 кишигача кўпайтириш белгиланган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
31 март 2017,   кўрилган: 1065

50 та тез тиббий ёрдам автомобили эҳтиёж баланд ҳудудларга берилди50 та тез тиббий ёрдам автомобили эҳтиёж баланд ҳудудларга берилди.
Жорий йилнинг 16 март куни мамлакатимиз Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар қаторида кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши ҳам белгиланган эди.
Айни кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 50 дона “DAMAS AMB” русумидаги тез тиббий ёрдам автомобилари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга берилди.
Бу эса тез тиббий ёрдам хизматининг янада тезкор ва сифатли ишлашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
29 март 2017,   кўрилган: 1019

Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидирЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 март куни Навоий вилоятида бўлди.

Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз раҳнамолигида Навоий вилоятида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Навоий вилояти ҳақида гап кетганда, аввало, унинг меҳнаткаш халқи, ер ости ва ер усти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти кўз олдимизда намоён бўлади. Мамлакатимизнинг йирик саноат ҳудуди ҳисобланган ушбу вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати изчил ривожланмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятда 17 йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятлари ва “Электркимёзаводи” қўшма корхонаси шулар жумласидандир. “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги 18 корхона томонидан 100 дан ортиқ турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 март 2017,   кўрилган: 945

Республика жарроҳлик ангионеврология маркази ташкил этилмоқдаТошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 14 мартдаги қарорида белгиланди. Ҳужжат матни Lex.uz да эълон қилинди.

Марказга ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш, малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш, мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш, сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.

Марказ Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй манзили бўйич
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 март 2017,   кўрилган: 1104

Касалликларнинг 40 фоизи асабданСарлавҳадаги назария аввалдан бор, аммо олимлар бугун уни илмий йўл билан тасдиқлади.

Ҳаяжонланиш ва руҳий сиқилиш гормонал аҳволни ўзгартиради, бундан эса турли касалликлар келиб чиқади. Қайғуга чўкиш натижасида серотонин ва допамин миқдори камаяди. Шунда одам ширинлик егиси келади, бунинг натижасида вазн ортиши ёки ошқозон-ичак йўллари хасталиклари юзага келади. Бошқа ҳолатда қайғу организмда жараёнлар секинлашуви ва иштаҳанинг пасайишига олиб келади.

Ғазаб кортизол ва адреналин даражасини оширади. Бу гормонлар кам дозада фойдали бўлса-да, кучли стрессда организмни зарарлайди. Юрак уриши тезлашади ва қон-томир тизимига ёмон таъсир кўрсатади.

Қоннинг қуюлиши ва юракнинг тезлашиб уриши гипертоник касалликларни келтириб чиқаради.

Олимлар ҳиссиётларни мўътадиллаштириш лозимлигини таъкидлайди. Аммо ўз ҳиссиётларини батамом тўсиш акс таъсир кўрсатади ва аҳволни ёмонлаштиради. Танадаги кучланишни йўқотиш учун шифобахш ўт-ўланлардан тайёрланган чой ичиш ёки нафас олиш машқларини бажариш керак.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
19 март 2017,   кўрилган: 993

Наврўз сайлига ташриф буюринг!Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Барчангизни 2017 йил 19-21 март кунлари шаҳримизнинг гўзал масканларида Наврўз байрами муносабати билан бўлиб ўтадиган умумхалқ сайлига лутфан таклиф этамиз.
Бетакрор баҳор байрами Наврўзи оламни шаҳримизнинг жозибали масканларида шоду хуррамлик билан қарши олишингиз мумкин.
Наврўз байрами муносабати билан асосий тадбирлар Алишер Навоий номидаги истроҳат боғида, шунингдек, кичик амфитеатр саҳнасида, рангли мусиқали фаввора ёнида, Ёшлар ўйингоҳида, “Фарҳод” маданият саройи, “Ёшлар” спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.
19, 20, 21 март кунлари Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Навоий шаҳар мактабгача таълим муассасалари, Навоий шаҳар мактаблари, лицей ва коллежлари, НДПИнинг кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, умумхалқ сайли кунларида истироҳат боғи ҳудудидаги “Ёшлик” кўли атрофи бўйлаб арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ярмаракалари, варраклар сайли, беллашувлар ва спорт тадбирлари, адабий-бадиий кўрик-танловлар ва бошқа кўплаб мусиқий ҳамда кўнгилочар томошалар ташкил қилинган.
Наврўз халқ сайли кунларида яхши кайфият, қувонч ва шодлик ҳамроҳингиз бўлсин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 март 2017,   кўрилган: 957

Чақалоқларда янги даволаш усулиЎзбек олимлари чақалоқларда катта ўлчамдаги омфалоцелени даволаш усулини яратдилар.
Бу усул тиббиёт, хусусан, болалар жарроҳлигида қўлланилади. Мазкур ихтиронинг вазифаси катта ўлчамдаги омфалотселени операция йўли билан даволашда қорин бўшлиғи операция майдонининг ҳажмини оширадиган ва ундан кейинги асоратларни камайтирадиган усулни яратишдан иборат.
Чақалоқларда катта ўлчамдаги омфалоцелени даволаш усули таклиф қилинган бўлиб, у чурра бўртиқи атрофида айланма кесик ҳосил қилиш, ибтидоий қорин пардаси сақланган ҳолда чурра бўртиғи қобиқини кесиш, органларни қорин бўшлиғига чўктириш ва чурра бўртиқни бартараф этишни ўз ичига олади.
Ушбу ихтиро учун муалифларга патент берилди.

Ўзбекистон интелектул мулк агентлиги
Ахборот хизмати
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 март 2017,   кўрилган: 940

Олимларимиз яра битказувчи дори воситасини ихтиро қилдиТошкент фармасевтика институти олимлари яра битказувчи дори воситасини ихтиро қилдилар. Мазкур восита фармация, ва амалий тиббиётда таъсир кўрсатиш доираси кенг бўлган восита сифатида қўлланиши мумкин.
Олимларнинг олдига қўйилаган вазифа - яралар юзасида тўқималар регенератсияси даврини қисқартириш ва гомогенликни таъминлаш, шунингдек сақлаш вақтида мақсадли маҳсулот консистенсияси ва эластиклигининг мақбуллиги ҳисобига малҳамнинг ярани битказиш таъсирини оширишдан иборат.
Муаллифлар ушбу восита учун патент олдилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
04 март 2017,   кўрилган: 1086

Замонавий тиббий жиҳозлар эл саломатлиги учунМаълумки, "Саломатлик — 3" ло­йи­ҳа­­­­си доирасида республикамиздаги бар­ча шаҳар ва туман тиббиёт бир­лаш­малари ва кўп тармоқли поликлини­ка­лар замонавий тиббий жиҳозлар би­лан таъминланмоқда. Бунда Жаҳон та­рақ­қиёт банки, Хитой гранти ва Қувайт бан­ки ҳамда Германия банклари сар­моя­лари кўмак бериб келаяпти.

2012-2017 йилларда вилоятимизда "Саломатлик — 3" лойиҳаси томонидан 8 та туман ва 2 та шаҳар тиббиёт бир­лаш­­­маси ҳамда 10 та кўп тармоқли по­лик­линика, 4 оилавий поликлиника жи­ҳоз­ланиши режалаштирилган.

— Ўтган 2013-2016 йиллар давомида Жа­ҳон тараққиёт банки ҳамкорлигида "Саломатлик — 3" лойиҳаси томонидан Навбаҳор, Конимех ва Нурота туман мар­казий шифохонаси, туман кўп тар­моқли марказий поликлиникалари 1,5 мил­­­лиард сўмлик 35 турдаги за­мо­навий тиббий жиҳозлар билан таъ­мин­ланди, Япо­ния­­нинг "Шмадзу" фир­ма­­си­да иш­­лаб чи­қилган энг замонавий 5 дона рақамли рент­­генография аппарати, ЭКГ, эн­дос­коп, рақамли УТТ аппа­рат­лари, Цен­тра­фуга, пацент монитори син­гари аппа­рат­лар ҳамда тиббий ада­биётлар бе­рилди. "Саломатлик — 3" ло­йи­ҳаси дои­­­расида 2016 йил 1-чоракда 602 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар кел­тирилган бўлса, 3-чоракда 1 мил­лиард 304 миллион сўм­лик техникалар ту­ман тиббиёт бирлаш­малари ҳамда кўп тар­моқли поликли­ника ва оилавий по­лик­линикаларга кел­тирилди. Хатирчи, Кар­мана ва Қи­зил­тепа туманларига 6 дона Япония дав­латининг "Шмадзу" фир­­масида ишлаб чи­қилган энг за­мо­навий рақамли рент­ге­нография аппа­рат­лари, 4 дона гас­тро­фиброскоп, ди­ги­тайзер Центрафуга қу­руқ ҳаволи сте­ри­ли­за­торлар берилди. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :