Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
25 июль 2016,   кўрилган: 1214

Ҳозир ташқарида айни ёз палласи. Кунлар жуда иссиқ. Ёзнинг жазирама кунларида кичкинтойларнинг ота-оналари имкон қадар фарзандига қулай шароит яратишга ҳаракат қилишади.

Қуйида эътиборингизга тиббиёт фанлари номзоди Евгений Олегович Комаровскийнинг иссиқда болага қандай ёрдам бериш тўғрисидаги тавсиялари ҳавола этилади.

Кондиционер танлаймиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Бола ўтирган хонага вентелятордан кўра кўпроқ кондиционер тўғри келади. Асосий параметрлар - ҳарорат ва намлик назорат қилинса, бас.

Режимга риоя қиламиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Оптимал ҳарорат – 22 даража. Намлик – 40 фоиздан кам бўлиши керак эмас. Унинг таъсирини аниқлашга термометр ва гигрометр ёрдам беради, тўғирлашга эса – кондиционерни бошқариш режими ва ҳавони намлантирувчи восита ёҳуд тез-тез хонани тозалаш керак бўлади.

Меъёрни унутмаймиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Хона ҳароратини аста-секин пасайтириш лозим. Агар боланинг хонасидаги ҳарорат 30 даража иссиқ бўлса-ю, уни 24 даражага тушириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда кондиционерни аввал 28 даражага, ярим соатдан кейин – 26 даражага ва шундан сўнггина 24 даражага тушириш керак.





Хонани тез-тез шамоллатамиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Фарзандингиз ўтирган хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг: кондиционер ва вентелятор ҳавони қуритади.





Тўғри йўналтирамиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Кондиционерни шундай йўналтириш керакки, у тўғридан-тўғри болага ёки болалар кроватига келиб тегмасин.





Сув ванналарини ёддан чиқармаймиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Иссиқ кунда бола ҳар 2 соатда бир марта 1-2 дақиқадан салқин ванна ёки душ қабул қилиши керак. Уни ҳадеб артавериш керак эмас.



Кўп суюқлик ичирамиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Кичкинтой кўп суюқлик ичиши лозим. 1 ёшгача бўлган болаларга газланмаган минерал сув тўғри келади, ундан катталарга эса – бироз шўр ёки газланган сув тавсия этилади. Шунингдек сархил ёки қуритилган мевалардан тайёрланган витаминларга бой шарбатлар ва гиёҳли чойлар ҳам айни муддао. Муҳим қоида: болани ичимликларни ичишга мажбурламанг, таклиф қилинг.


Энг асосийси – агар ота-она исиб кетаётган бўлса, бола жуда исиб кетаётганлигини унутмаслик. Меъёрга амал қилинса ва тўғри ишлатилса, кондиционер бола учун хавф туғдирмайди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 июль 2016,   кўрилган: 1669

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурининг вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2016 йил январь-июнь ойларидаги ижроси тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида вилоят соғлиқни сақлаш тизимида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
19 июль 2016,   кўрилган: 1264

Диареядан сақланинг!Ёз фасли бошланиши билан аҳоли орасида диарея (ўткир юқумли ичак) касаллиги кўп учрайди.

Диарея — юқумли ошқозон-ичак касаллиги бўлиб, мик­роб­­лар таъсирида қўзғалади. Тез-тез ич кетиши, қорин оғ­­ри­­ши ва кўнгил айниши диареянинг клиник белги­ла­ридир. Уш­бу касаллик, асосан, кўкрак ёшдаги сунъий озиқ­­лан­ти­риб пар­варишланаётган болаларда учрайди.

Касаллик ифлосланган қўл ва ўйинчоқлар, тоза бўлмаган идишлар ҳамда сўрғичлар орқали юқади. Шунингдек, си­фат­­­сиз ва узоқ вақт туриб қолган овқатлар, қайнатилмаган сув, ювилмаган мева-сабзавотлар, пашшалар ҳам ка­сал­лик тарқатувчиси ҳисобланади.

Диареяга чалинган бемор кўп суюқлик йўқотиши на­ти­жасида организмдан кўплаб озиқ моддалар ҳам чиқиб ке­та­ди ва тана аъзолари фаолияти бузилиши бола ҳаё­тини хавф остига қўяди. Шу боис болада ич кетиш ҳолати бош­ла­ниши билан унга кўп миқдорда суюқлик ичириш ло­зим. Бунда регидрон эритмаси, қайнатилган сув, гуруч ёки анор қай­натмаси, кефир (қатиқ) яхши фойда қилади.

Айрим ёш оналар регидрон эритмасини тайёлаш усу­лини билмаслиги мумкин. Бунинг учун 1 литр қайнатилган сув­га 1 ўрам регидрон кукуни солиниб, қошиқда ара­лаш­тирилади. Эритмани 2 ёшгача бўлган болага 3-5 дақиқада бир чой қошиқдан 50-100 мл.гача, 2 ёшдан катталарга ҳар 3-5 дақиқада 50 мл.дан кун бўйи 1 литргача бериш керак.

Бола касалликка чалинмаслиги учун она сути билан пар­вариш қилган, шиша ва сўрғичлардан фойдаланмаган маъ­қул. Чунки шишанинг тоза ювилмаслиги оқибатида мик­роб­­ларнинг кўпайиши учун қулай шароит туғилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
11 июль 2016,   кўрилган: 1263

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги фуқароларни хавфли юқумли касалликлар юзасидан огоҳликка чақирдиЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, айрим мамлакатларда бир қатор хавфли юқумли касалликлар, хусусан, куйдирги, Қрим-Конго геморрагик иситмаси бўйича вазият мураккаб бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Саидмурод САИДАЛИЕВ бу хусусда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
30 июнь 2016,   кўрилган: 1232

Алкоголь ва тамаки сотувчиларига харидор ёшини сўраш мажбурияти қўйилдиЎзбекистон ҳукумати 10 июндаги қарори билан Мамлакатда чакана савдо қоидаларига ўзгартишлар киритди. Ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинди.
Эндиликда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган сотувчи 20 ёшдан кичик кўринган харидорлардан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга мажбур. Бундай ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда сотувчи маҳсулотни сотишдан бош тортиши шарт.
Бундан ташқари, қоидаларга биноан эндиликда болалар ўйинчоқлари, конфет ва бошқа болалар товарлари кўринишидаги алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланди.
Шунингдек, алкоголли маҳсулотлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги ҳамда алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг инсон организмига салбий таъсири ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувлар мавжуд бўлмаган савдо нуқталарида сотиш тақиқланди.
Алкоголли маҳсулот идиши ва тамаки маҳсулоти қутиси (ўрами)да уларни истеъмол қилишнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам уларни савдога чиқариш тақиқланди.
Худди шундай талаблар Ўзбекистонда умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига ҳам киритилди. Қўшимча равишда, қоидаларда умумий овқатланиш жойларида алкоголь маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш учун сотиш тақиқланди.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 июнь 2016,   кўрилган: 1233

Меҳр оғушида
2016 йил – Соғлом она ва бола йили

МЕҲР ОҒУШИДА
2016 йил – Соғлом она ва бола йили Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган муҳим тадбирлардан бири “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин!” шиори сотида ўтказилган тиббий кўрик вилоятимиз шаҳар ва туманларини тўлиқ қамраган ҳолда ташкиллаштирилди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика илмий амалий марказларидан 10 нафар, Бухоро Давлат тиббиёт институтидан 9 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат ходимлар ҳамда вилоят ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Бу галги меҳр-эътибордан асосан иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар, нафақахўрлар ҳамда хотин-қизлар ва болалар баҳраманд бўлишди.
-Кўрикни юқори савияда ўтишида тиббиёт муассасаларида барча қулайликлар яратилгани, тиббий жиҳозлар билан таъминлангани қўл келди. – дейди пайтахтдан ташриф буюрган юқори малакали педиатр Аҳмаджон Алиев. - Яна бир муҳим томони ўз фарзандлари соғлиги ва келажагини ўйлаган ота-оналар кўрикларда фаол иштирок этдилар.
30 майдан 4 июнгача ўтказилган тиббий кўрикларда 14 098 нафар аҳолининг саломатлиги 12 хил мутахассис томонидан текширилди. Натижада 11493 та касаллик аниқланди.
7254 нафар беморга амбулатор шароитда, 629 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига Республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга ва 173 нафарига санатор курортларга тавсиялар берилди.
Тиббий кўрикнинг асосий мақсади аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом оилани барпо этиш, бунда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш билан баркамол авлод камолотига эришиш ва мустаҳкам жамият барпо қилишга қаратилгани жараёнда ўз ифодасини намоён этди.


Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 июнь 2016,   кўрилган: 1395

Аҳоли саломатлиги йўлида
2016 йил – Соғлом она ва бола йили

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
28 май куни вилоят соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор режалар ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар тўрт босқич ва тўрт долзарб мавзуларда олиб борилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштииш, профилактик йўналишдаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзуида бўлиб ўтди.
Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов қисқача кириш сўзи билан очар экан:
– Бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларимизни изчил давом эттиришимиз лозим. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар билан вертикал йўналишда тажриба алмашиши ва иш ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, виоят ҳокимлиги томонидан чиқарилаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг амалда татбиқ этилиши юзасидан ходимларининг билим савиясини оширишдан иборат, – дея таъкидлади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
08 июнь 2016,   кўрилган: 1707

14-июн –бутунжаҳон донорлар куниЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро Қизил ярим ой ва Қизил Хоч федерациялари таклифларига мувофиқ барча давлатларда бу йил 14 июн –Бутунжаҳон донорлар кунини “Қон барчамизни бирлаштиради” (“Кровь обьединяет всех нас”) мавзусида, “Ҳаётни баҳам кўр, қон топшир” (Поделись жизнью, сдай кровь”) шиори остида ўтказилиши муносабати билан вилоятда Бутунжаҳон донорлар кунини байрамона ўтказиш, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24-майдаги 10-5/1849-сонли кўрсатма хати ижросини таъминлаш, даволаш-профилактика муассасаларини қон маҳсулотларига бўлган талабларини янада тўлароқ қондириш мақсадида, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ишчи гуруҳи тузилиб, вилоятда июн ойида “Бутунжаҳон донорлар куни”га бағишланган донорлик ойлиги ўтказилмоқда, ва ушбу жараёнга барча тиббиёт муассасалари ходимлари жалб этилган.
Беғараз қон донорлиги меҳр-оқибат рамзи эканлиги тўғрисида оммавий ахборот-воситалари (телевидение, радио, нашрлар) орқали кенг кўламда ёритилмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 июнь 2016,   кўрилган: 1242

Она ва бола саломатлиги доимий эътибордаНавоий вилояти она ва бола скрининг марказида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Марказнинг пренатолог, генетик, эндокринолог, невропатолог, лаборант каби 20 га яқин малакали тиббиёт ходимлари ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни скрининг текширувидан ўтказиш тадбирларини сифатли амалга оширмоқда.

“Соғлом она ва бола” Давлат дастури ижроси доирасида марказ “PHILIPS” русумли замонавий ультратовуш текширув аппарати билан таъминланди. Яратилган замонавий шароитлар ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ҳамда она ва болани ўз вақтида соғломлаштириш имконини бермоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 июнь 2016,   кўрилган: 1298

Cаломатлик ҳафталигиНавоий вилоятида ҳам “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Навоий шаҳрида ташкил этилган ҳафталикда катталар ва болалар, фертиль ёшидаги аёллар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб этилмоқда. Малакали шифокорлар аҳолини тиббий текширувдан ўтказиб, зарур ҳолларда шифокор назоратида амбулатор ва стационар усулда даволаниш учун йўлланмалар бермоқда.

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бермоқда. Жумладан, нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки чекка қишлоқларда ҳам замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда.

– Бир қанча вақтдан буён юрагим безовта қилаётган бўлса-да, рўзғор юмушлари билан бўлиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга ҳафсала қилмасдим, – дейди Навоий шаҳридан Мамлакат Ҳамроева. – Бугун пойтахтдан келган малакали шифокорлар текширувидан ўтиб, зарур тавсиялар олдим. Кўнглим таскин топди. Аҳоли, айниқса, биз, аёллар саломатлигига доимий эътибор қаратиб, алоҳида ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан миннатдормиз.

Тиббий текширувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :