Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 11

20 июль 2018,   кўрилган: 662

Есанг – саҳар е…Халқимизда, "Қовун есанг – саҳар е…” деган нақл бор. Бу гап қовун таркибида ҳазм жараёни оғир кечадиган моддаларнинг борлиги билан боғлиқ. Унинг тўйимли ва дармонбахш этидан мураббо, жем, қоқи тайёрланади. Қовун бош мия қобиғи, асабни тинчлантириш хусусиятига эга.

Дунёда 150 дан ортиқ қовун нави яратилган бўлса, мамлакатимизда 50 дан ортиқ қовун навлари маҳаллийлаштирилган. Унинг таркибида, айниқса, темир ва калий тузлари жуда кўп, шу сабабли ундан камқонликни, юрак қон-томир касалликлари, ревматизмни даволашда ҳам фойдаланилади.

Унда кремний моддаси кўп. Олимларнинг аниқлашича бевосита инсон ҳаёти, унинг саломатлиги, физиологик жараёнларнинг тартибга солиниши бу модда билан бевосита боғлиқ. У қаттиқ тўқималарга, тери ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади. Қовуннинг таркибидаги бириктирувчи тўқималар ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади. Организмдан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Шунингдек, қовун ажойиб ёшартирувчи хусусиятга эга. Бу борада халқда шундай ибора бор: "Қовун сочларга жило бериб, кўзларни ёшартиради, лабларни қизил қилади, имкониятларни рўёбга чиқаради, аёлларни эса мафтункор қилади”.

Қовун этида сератонин – "бахт гормони”ни ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи модда мавжуд. Агар тушкунликка тушиб, маъюс бўлиб қолсангиз, албатта қовун енг. Бу полиз маҳсулоти кайфиятингиз кўтарилишига ёрдам беради. Шифокорлар эса аллергияга мойиллиги бор одамларга ҳамда ёш болаларга қовунни кўп миқдорда ейишни тавсия этишмайди.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
11 июль 2018,   кўрилган: 678

УАЗ” лар эгаларига топширилдиШу йил 2 март куни Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб, муҳим кўрсатмалар берилган эди.

   Белгиланган чора-тадбирларда Навоий ва Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли поликлиникалар бинолари қурилишини якунига етказиш, Навоий тиббиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси негизида ташкил этиладиган Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасини, ҳарбий қисм бинолари негизида ташкил этилаётган вилоят тери-таносил касалликлари диспансерини реконструкция қилиш, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасини янгидан қуриш билан бир қаторда узоқ чўл зонасидаги ҚВПларни "УАЗ” машиналари билан таъминлаш ишлари кўзда тутилганди.

Шу йил 8 июль куни Навоий кон металлургия комбинати "Металлург” профилакторийсида Россиядан келтирилган 15 та УАЗ тиббий хизмат машинасидан 12 тасини Томди, Учқудуқ, Хатирчи ва Конимех туман тиббиёт бирлашмаларига (3 таси НГМК тиббий санитария қисмлари чўл ҳудудларига) топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов, Навоий кон металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Саноқулов иштирок этишди.

   - Халқимизга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш билан уларнинг саломатлигини кўз қорачиғидек Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан катта ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлиги мана бугун ҳам ўз ифодасини намоён қилиб турибди, - деди тадбирда сўз олган Томди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси катта ҳамшираси Венера Сибаева, -  Ана шундай эътибор ва ғамхўрликлардан узоқ чўл туманлари аҳолиси ҳам баҳраманд бўлаётганликлари, тиббиёт ходимларига кенг шарт-шароитлар яратилаётганлиги  дилларга ғурур бағишлайди. Бугун чўл ҳудудлари ҚВПларига "УАЗ” тиббий хизмат машиналарининг топширилиши  тиббий хизмат сифатини янада яхшиланишига имкониятларни кенгайтирди. Президентимизга, вилоят ҳокимлигига ва Навоий кон металлургия комбинати жамоасига ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.   

     Тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов "УАЗ” тиббий хизмат машиналарини келтирилишида ҳомийлик қилган Навоий кон металлургия комбинати жамоасига  - комбинат бош директори Қувондиқ Саноқуловга вилоят ҳокимлигининг Ташаккурномасини топширди.  

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 июль 2018,   кўрилган: 740

Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пуллик эмас!Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ва фарзанди мустақил ҳаёт остонасида турган ота-оналарнинг ҳаяжони чексиз. Барча абитуриентларнинг дилида битта тилак: талабалар сафидан жой олиб, ўз соҳасининг малакали мутахассиси бўлиб етишиш.

Маълумки, олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш ҳам анча масъулиятли жараён бўлиб, бунга жиддий тараддуд кўриш талаб этилади. Яъни, олий ўқув юртлари қабул комиссияларига ўрта ва ўрта махсус маълумот олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар билан бирга саломатлиги ҳақида 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани ҳам тақдим этиши лозим. Шу ўринда, ота-оналар ва ёшларда бундай маълумотномани қаердан олиш керак, қайси тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш керак, шифокорлар кўриги ва таҳлиллар пуллими ёки бепул, деган саволлар туғилиши табиий.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 777-сонли буйруғига мувофиқ тасдиқланган 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома амбулатор-поликлиника муассасаларида юритиладиган тиббий ҳужжат ҳисобланиб, уни юритишдан мақсад ёшларнинг саломатлик ҳолатини назоратдан ўтказишдир. Зеро, ўз олдига катта мақсадлар қўйган, олий таълим олиб эл-юртга хизмат қилишга бел боғлаган йигит-қизлар, аввало, ҳар томонлама соғлом ва тетик бўлиши лозим.

086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани тўлдириш учун ёшлар терапевт, жарроҳ, невропатолог, эндокринолог, окулист, отоларинголог, стоматолог, дерматолог каби шифокорлар кўригидан ўтади. Рентген, флюорография, лаборатория таҳлилларини топширади. Мазкур ҳужжатга профилактик эмлашлар ҳақидаги маълумотлар ҳам қайд этилади.

Кўриб турганингиздек, тиббий кўрик жараёни анча чуқур, тор мутахассислар текширувини талаб этади. Шу боис, бундай кўриклар асосан туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ташкил этилади. Ушбу бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида эса бундай тиббий текширувларни талаб даражасида ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Тиббиётнинг турли соҳалари бўйича тор мутахассислар, замонавий лаборатория таҳлил ва диагностика воситалари тиббий кўрикларни талаб даражасида ташкил этишга замин яратмоқда. Барча абитуриентлар бу имкониятдан оқилона фойдаланиб саломатлигини тўлиқ текширувдан ўтказиши мумкин. 

Энг муҳими: абитуриентлар учун тиббий кўриклар ва текширувлар, шунингдек, 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани тўлдириб бериш бепул. Тиббий маълумотноманинг барча бандлари тегишли шифокорлар томонидан тўлдириб бўлинганидан кейин уни даволаш - профилактика муассасаси бош шифокори тасдиқлаб имзо қўяди ва ҳужжатнинг пастига тиббиёт муассасаси муҳри босилади. Ана шундай талаблар асосида тўлдирилган 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома абитуриентнинг саломатлик ҳолати ҳақидаги асосий ҳужжат бўлиб, у олий ўқув юртлари қабул комиссияларига тақдим этилади.

Шу ўринда, шуни ҳам эслатиб ўтишим лозимки, агар абитуриентлар ва ота-оналар бундай тиббий маълумотнома олиш учун ортиқча оворагарчиликка дуч келса ёки бу жараёнда пул талаб қилинса, тиббиёт муассасасида ташкил этилган "Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилиб, ҳақ-ҳуқуқингизни талаб этишга ҳақлисиз.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 июль 2018,   кўрилган: 679

Малака оширишдиВилоят қон қуйиш станциясида бир ойлик "Камқонликлар, лейкозлар, геморагин диатезлар ва изосерология масалалари” циклида сайёр малака ошириш курслари бўлиб ўтди.

Унда туман, шаҳарлардан гематолог, трансфузиолог, УАШ врачлари иштирок этиб, Республика гематология илмий текшириш институти, Тошкент малака ошириш институти гематология ва трансфузиология кафедрасининг малакали мутахассислари Сапура Ибрагимова, Отабек Абдурахмонов ҳамда Аъложон Туробовларнинг маърузаларини тинглашди ва билим малакаларини мустаҳкамлашди.

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 июнь 2018,   кўрилган: 696

Кенг қамровли кўрик"Обод қишлоқ" Дастури доира­сида вилоятимиз туманларида қиш­лоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўт­ка­зиш ишлари бошлаб юборилди. 7 июнь санасида ана шундай тиббий кў­риклардан бири Қизилтепа тума­ни­нинг Тошработ қишлоқида ўт­ка­зилди. Мазкур кўриклар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббиёт реаблитацси илмий-ама­лий тиббиёт маркази, Республика пе­диатрия маркази, Республика их­ти­сослаштирилган кардиология маркази, 1-республика клиникаси ка­би илқор тиббиёт марказларининг етакчи ши­фо­корлари иштирокида бўлиб ўтди.   

Айни кунда Тошработ оилавий поликлиникасида 13532 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиб ке­лин­моқда. Йилнинг ўтган даври мобайнида 10930 на­фар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўрик да­во­мида 48 нафар бемор вилоят тиббиёт бўлимларига юборилган бҳлса, 3 нафар бемор Республика ихти­сослаштирилган марказига даволанишга жўнатилган.

Ўтказилган тиббий кўрикларнинг аҳамиятли то­монларидан бири бу хотин-қизларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишдир. Қишлоқда истиқомат қи­лаётган 117 нафар ҳомиладор ҳамда 3751 нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилганда 1 нафар ҳомиладор аёлга туғиш тав­сия этилмаган. Сабаби, текши­ришлар натижасида ҳомиланинг туғма нуқсони борлиги аниқлан­ган.

-Ҳомила даврида болада туғма нуқсонлар, турли соҳалар анама­лияларини олдиндан аниқлашда тиббий кўрикларнинг ўрни катта -, дейди 1-республика клиникаси гинегологи Б.Абдурахмонов. - Она ва бола саломатлигини асраш эса бугунги кунда олдимиздаги муҳим фазифалардан биридир. 

Мазкур кўрикнинг биринчи кунида 250 нафардан ортиқ қишлоқ аҳолиси текширувлардан ўтказилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 июнь 2018,   кўрилган: 676

Кореялик шифокорлар Навоийда18-19 июнь кунлари Кореянинг Инха университети госпиталининг 15 нафардан иборат нефролог, гастроэнтеролог, реабилитолог, педиатор, терапевт, отолоринголог, фармацевт врачлари ва ҳамширалари вилоятимизга ташриф буюришди.

Кармана туманидаги "Ханжин” меҳмонхонасида республикамизнинг барча вилоятларидан келган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг туғиш ёшидаги аёллари, болалари ва ногиронлиги бўлган 545 нафар шахслар (болалар 109, аёллар 315, ўсмирлар 37 ҳамда эркаклар 84 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, касаллик турига қараб инсонпарварлик ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди ва инекцион муолажалар қилинди. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 июнь 2018,   кўрилган: 673


Олийгоҳ дипломлари топширилдиЖорий йил 22 июнь куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг навоийлик битирувчи талабаларига диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Расулов, Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири Отабек Қўзиев, тиббёт ходимлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

14 нафар еттинчи курс, 15 нафар олтинчи курс битирувчиларига бакалавр дипломлари шунингдек, 2 нафар магистр димломи ҳам ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. 

Магистр илмий даражасига муваффақ бўлган карманалик Умурзоқ Барноқулов болалар жарроҳи сифатида Республика шошилинчи тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига йўлланма олди. Кизилтепалик Дилдора Ҳакимова эса аллақачон болалар умумий амалиёт шифокори вазифасида тумандаги тиббиёт муассасасида болажонлар саломатлигини муфоҳаза қилишга киришган.

 

Навоий вилоят ССБ Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 июнь 2018,   кўрилган: 722

Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаганКуни кеча интернет тармоғида Самарқанд шаҳрида бундан бир ярим йил аввал, яъни 2017 йил бошида сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Наргиз Хамдамовна Санаханова бошқарувидаги хусусий "туғуруқхона” аниқлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аввало, шуни маълум қиладики, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Бу меъёр қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу ихтисослик тури бўйича лицензия ҳам берилмайди. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг бундай фаолият билан шуғулланиши эса, ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

— Самарқанд шаҳрида жойлашган Наргиз Санаханова бошқарувидаги "Sam so’zani plus” хусусий тиббиёт муассасаси лицензияда кўрсатилмаган туғуруқни қабул қилиш фаолияти билан шуғулланганлиги учун лицензиясининг амал қилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан суд тартибида уч марта тугатилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов . — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар гал бундай ноқонуний ҳолат аниқланганда, ўтказилган ўрганиш ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб, лицензия талаб ва шартларини қўпол бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини талаб қилиб келган. Натижада ташкилотнинг масъул шахсларига нисбатан суд томонидан дастлаб маъмурий, сўнгра эса жиноий жазолар қўлланилган.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 июнь 2018,   кўрилган: 707

Муҳим амалиётлар ва мулоқотларПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, соҳада замонавий технологик ёндашувларни кенг тадбиқ этиш бўйича қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар мамлакатимиз тиббиёт соҳасини янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжатлар ижросида муҳим вазифалар қаторига чекка ҳудудлар аҳолисига тиббёт малакли хизмат кўрсатиш алоҳида назарда тутилган. 

Ана шу мақсадлар йўлида жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий маркази директори, академик Феруз Назиров, Ўзбекистон Республикаси бош жарроҳи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миршавкат Акбаров, тиббиёт фанлари номзоди, анестезиолог Людмила Назирова, тиббиёт фанлари номзоди, илмий марказ қон томир бўлими мудири Ойбек Тоиров, эндоскопист Жавоҳир Жуманиёзов вилоятимиз кўп тармоқли тиббёт марказида бўлишиб, аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишди. Шу жумладан, вилоят бўйича ташриф буюрган қон томир, абдоминал, кардиологик, жигар ва ўт йўллари паталогияси, қизил ўнгач, ошқозон-ичак системаси касалликлари билан оқриган 50 нафардан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, марказ мажлислар залида вилоятимиз соҳа шифокорларига академик Ф.Назиров томонидан ҳозирги вақтда республикамизда йўлга қўйилган юқори технологик ва кичик иниазив операциялар ҳамда жигар ва буйраклар трансплантациялари мавзусида ўқув семинари ҳам бўлиб ўтди.

Ташриф давомида вилоят кўп тармоқли тиббёт марказида Республика бош жарроҳи М.Акбаров ҳамда марказ жарроҳлари иштирокида мураккаб ўт йўллари паталогиясида рекоструктив амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
29 май 2018,   кўрилган: 684


Икки кунлик рўза саратондан сақлайдиИбн Синонинг табобат илмида, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш вазн ошиб кетишининг ва кўкрак саратони касаллигининг олдини олишдаги, шунингдек қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлиши билан боғлиқ касалликлардан сақланишдаги энг яхши восита эканлиги исботланган.

Бугунги кун мутахассислари ҳам ушбу ма’лумотни тасдиқлашмоқда. Шунингдек, уламолар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш шариатга киритилгани ҳақда айтишган.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :