Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
04 декабрь 2015,   кўрилган: 1331

Янги жиҳозлар билан таъминланди Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида ҳукуматимиз томонидан улкан ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 2 та шаҳар ва 8 та туман тиббиёт бирлашмаси, 4 та оилавий ва 10 та кўп тармоқли марказий поликлинака 17-28 турдаги жами 975.5 млн. сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги эзгу ишларнинг яна бир ёрқин далилидир. Эндиликда даволаш профилактика муассасалари портатив ЭКГ, рақамли УЗД 2-3, музлаткичлар, геникологик ҳамда жарроҳлик тўпламлари ва пульсоксиметрлардан, врачлар, потранаж ҳамширалар учун қўлланмалардан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йил давомида даволаш профилактика муассасалари “Саломотлик-3” лойиҳаси асосида 1 миллиард 637 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан жиҳозланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 ноябрь 2015,   кўрилган: 1388

Танлов ғолиблариРеспублика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимлари ва муассасалари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий танлов, соҳа ходимлари байрами арафасида якунланди. Вилоят босқичида танловнинг “Энг намунали қишлоқ врачлик пункти” номинациясида Навбуҳор тумани “Учтут” қишлоқ врачлик пункти, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши даволаш-профилактика муассасалари” наминациясида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ғолиб бўлди.
Ғолибларни самимий қутлаймиз
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 ноябрь 2015,   кўрилган: 1222

Япониялик меҳмонлар ташрифи Яқинда вилоятимизга Япония элчихонасининг учунчи котиби Ичикава Масаюки бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди. Улар вилоятимиз ҳаёти билан танишишди. Жумладан, Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида бўлишди. Улар туман тиббиёт бирлашмасининг янги қурилган шошилинч тиббий ёрдам бўлими билан танишдилар. Туман тиббиёт бирлашмасининг грант асосида олиниши режалаштирилган “ИМАКС-7000” мобил рентген аппаратини ўрнатилиши учун кулай шароитлар борлиги кўздан кечирилди. Жараёнда “ИМАКС-7000” мобил рентген аппарати олинса операция жараёнини реал вақтда кузатиш имкониятини бериши, қисқа вақт ичида жарроҳлик амалиётини белгилашда кулайлик яратиши, операция кечиш вақтини қисқартириши тўғрисида тавсия ва маълумотлар тилга олиб ўтилди.
Шунингдек меҳмонлар тарихий жойларда, зиёратгоҳларда бўлишди. Ташриф чоғида уларга вилоят ҳокими мутахассиси Э. Ғаффоров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Холдоров, вилоят ўлкашунослик музейи раҳбари Р. Эгамов ҳамроҳлик қилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
19 ноябрь 2015,   кўрилган: 1303

Мукофот муборак ! Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоятимиз соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар:
Пирматов Илхомиддин Рўзиқулович - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси Навоий вилояти бўйича бошлиғи;
Умурзоқов Маматқул Сафарович - Хатирчи тумани “Зарафшон” қишлоқ врачлик пункти мудири;
Турсунов Шокир Мустафоевич - Учқудуқ тумани “Қўлқудуқ” қишлоқ врачлик пункти мудири.
Шунингдек вилоятимиз тиббиёт ходимларидан 8 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 ноябрь 2015,   кўрилган: 1175

Ўзбекистонда антибиотиклар ҳақида хабардорлик куни нишонланадиЖорий йилнинг 18 ноябр куни “Пойтахт” бизнес-марказида Антибиотиклар ҳақида хабардорлик кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-тадқиқот институти, илмий тиббиёт марказлари, пойтахтимиз ва вилоятлардаги юқумли касалликлар клиникалари мутахассислари, доришунослар, ветеринарлар, озиқ-овқат саноати мутахассислари, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда Вазирликнинг UzMedInfo маркази Aхборот хизмати хабар беради.

Матбуот анжумани доирасида мамлакатимиз олимлари билан бир қаторда, хориж мамлакатларидан ташриф буюрган йирик тадқиқотчилар маърузалар билан қатнашади.

Мазкур матбуот анжуманидан кўзланган асосий мақсад микроорганизмларнинг микробга қарши препаратларга нисбатан чидамлилиги бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш ҳисобланади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 ноябрь 2015,   кўрилган: 1249

Ҳайратлантирадиган қувонч Яқинда вилоят Перинатал марказида вилоятимиз, умуман юртимиз аҳолисини ҳайратлантирадиган қувончли воқеа рўй берди. Карманалик Давлатбек Тўраев ва Дилфуза Ниёзовалар оиласида тўрт нафар чақалоқ дунёга келди. Яқинларига қувонч ва ҳаяжон инъом етган бу жажжи қизалоқларга Фотима, Зухра, Захро ва Зулайҳо исмларини қўйишди. Ҳозирда жажжиларнинг тўрталаси ҳам шифокорлар назоратида, соғ-омон. Биринчи марта оналик бахтига муяссар бўлган Дилфузага тажрибали неонатолог ва ҳамширалар чақалоқларни парваришлашда ёрдан беришмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 ноябрь 2015,   кўрилган: 1316

Қулайлик яратилдиТиббиёт ходимлари куни - байрам арафасида вилоятимиз аҳолиси ва тиббиёт ходимлари яна бир янгиликнинг гувоҳи бўлдилар. Вилоят наркология диспансери Навоий шаҳрида ва унинг даволаш муассасаси Кармана туманида жойлашганлиги бу дардга мубтало бўлганларга ноқулайлик туғдирарди. Ана шу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида “Электрокимё” корхонаси ҳудудидаги санитария тиббиёт қисми қайта реконструкция қилиниб, диспансер фаолиятига мосланди.
Инвестиция дастурига киритилган ушбу бино қурилиши қисқа фурсатда амалга оширилди. – Бу бино қурилишига 1 миллиард 519 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Асосийси даволаш ва профилактик ишларини олиб бориш учун барча қулайликлар яратилди. Беморларга шу ернинг ўзида тўлиқ муолажалар ўтказилади.
Бинони сифатли ва ўз муддатида қуриб битказилишида Анвар Жумаев бошлиқ “Арба” хусусий корхонаси қурувчиларининг хизматини алоҳида эътироф этиш керак. Бугунги кунда 60 ўринли стационар сифатли хизмат кўрсатаяпти. Уларда малакали тиббиёт ходими самарали меҳнат қилмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 октябрь 2015,   кўрилган: 1302

Патронаж тизимини такомиллаштириш йўлидаЖорий йилнинг 23 октябр куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Республикада патронаж тизимини такомиллаштириш” мавзусида амалий анжуман бўлиб ўтади.
Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш марказлари вакиллари ҳамда ҳар бир вилоятдан диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Анжуманда ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар соғлиғини муҳофаза қилиш, ўсмирлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, сурункали хасталикларнинг олдини олиш, хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, қизларни психологик, жисмоний ва тиббий жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи каби долзарб масалаларга эътибор қаратилади.
Анжуман сўнгида патронаж ҳамширалар ва маҳалла фаолларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

Манба: minzdrav.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
19 октябрь 2015,   кўрилган: 1311

Ғамхўрликнинг яна бир тимсолиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида” ги ПҚ-2221-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Sen Yolgiz Emassan” республика болалар Фонди ҳамкорлигида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Жорий йилнинг 22-30 октябр кунлари етим, ота-она қаровисиз қолган ва имкониятлари чекланган болаларнинг тиббий-ижтимоий кафолатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни ижтимоий-психологик ва тиббий қўллаб қувватлашга қаратилган чуқур тиббий кўриклар ўтказилади.
Ана шундай тадбирлар Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик” ва Зарафшон шаҳридаги “Шодлик” меҳрибонлик уйиларида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан ташкиллаштирилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 октябрь 2015,   кўрилган: 1433

Тиббий кўрикЖорий йилнинг 12-17 октябр кунлари Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий ҳамда тармоқ поликлиникаларида “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” бўлиб ўтди. Ҳафталикда Республика Акушерлик ва гинекалогия илмий маркази мутахассиси Рустам Якубов иштирок этди.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳафталик давомида мутахассислардан иборат гуруҳ аъзолари даволаш профилактика муассасаларида бўлишди. Улар фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли тавсия ва тушунчалар беришди.
- Ҳафталикда ҳомиладор сифатида мен ҳам тўлиқ кўрикдан ўтдим, - дейди “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Дилноза Қобилова. - Шифокорларнинг ширинсўзлиги, самимийлиги кўнглимни кўтарди. Айниқса, дунёга келадиган фарзандимнинг соғлом ривожланаётганини айтишганда, жуда қувондим. Уларнинг барча тавсияларига амал қилиб, соғлом бола дунёга келтирмоқчиман.
Соғломлаштириш ҳафталиги турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, умуман халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :